ЙҲҚни бузганлик учун жарималар қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– ЙҲҚ бузишларини қайд этиш;
– ходимни ЙҲҚни бузганлик учун жаримани тўлашга жалб қилиш;
– ташкилот томонидан жисмоний шахс учун жарима тўлаш;
– ЙҲҚни бузганлик учун жарималарнинг бухгалтерия ҳисоби;
– ЙҲҚни бузганлик учун жарималарнинг солиқ ҳисоби.
Агар ҳайдовчи ташкилотга тегишли автомобилда Йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузса ва буни камера қайд этса, жарима тўғрисидаги қарор ташкилотга келади.
ЙҲҚни бузишлар қандай қайд этилади
ЙҲҚни бузиш ҳақидаги маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибини махсус Йўриқнома тартибга солади.
ЙҲҚ бузилишлари қуйидагилар томонидан қайд этилади:
1) ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ДЙҲХХ ходимлари;
2) фото ва видео қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари:
- йўлларда ўрнатилган камералар – алоҳида турдаги ҳуқубузарликларни қайд этади. Масалан, тезликни ошириш ёки «қизил чироқ»да ўтиш;
- бошқа ҳайдовчиларнинг автомобилларига ўрнатилган ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар ДЙҲХХга юборилган видеорегистраторлар

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter