Даромадлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
Тавсияда:
– даромадларни таснифлаш;
– асосий (операцион) фаолиятдан даромадлар:
товарларни реализация қилишдан;
хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш)дан;
активларни фойдаланишга беришдан;
– асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари;
– молиявий фаолиятдан даромадлар;
– фавқулодда вазиятлардан олинган фойдалар.
Даромадлар – бу ҳисобот даврида активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайишидир
.
Жами даромад қуйидаги даромадларни ўз ичига олади
:
- асосий фаолиятдан. Улар маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан, шунингдек мукофотлар, фоизлар ва дивидендлар, гонорарлар ва рента кўринишида олинади (агар асосий фаолият бундай даромадлар олинишини назарда тутса);
- асосий бўлмаган фаолиятдан. Уларга, масалан, активларнинг чиқиб кетишидан, қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан, валюта курсидаги фарқлардан ва бошқалардан олинадиган даромадлар киради.
Айрим даромад турлари, масалан, мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар ҳам асосий, ҳам асосий бўлмаган фаолиятдан даромадлар ҳисобланиши мумкин. Бу уларнинг жами даромаддаги улушига боғлиқ. Агар даромад турининг улуши бошқа даромад турлари улушидан ошса, бу фаолият тури корхона учун асосий бўлади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter