МҲХСни биринчи марта қўллашда асосий воситаларни қандай тўғри баҳолаш керак

19.09.2025
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– МҲХСни биринчи марта қўллашда АВларни баҳолаш қоидалари;
– МҲХСга ўтишда ретроспектив ёндашув;
– АВларнинг фараз қилинган бошланғич қиймати сифатида ҳаққоний қийматни қўллаш;
– АВларнинг бошланғич қийматида демонтаж қилиш ва қайта тиклаш резервини ҳисобга олиш.

МҲХСни биринчи марта қўллашда АВларни қандай тўғри баҳолаш керак

МҲХСга ўтишда компания олдинги ҳисоботнинг кўрсаткичларини кирувчи қолдиқлар сифатида шунчаки кўчириб ўтказа олмайди. Миллий ҳисоб қоидалари кўп жиҳатдан МҲХСга мувофиқ келмайди.

Эътибор беринг

МҲХСга мувофиқ баланс моддалари бўйича кирувчи қолдиқларни МҲХС бўйича ҳисоб ҳар доим юритилгани каби шакллантириш, яъни ҳисобот санасида амалда бўлган барча стандартларни ретроспектив қўллаш керак.

МҲХСга мувофиқ балансдаги кирувчи қолдиқлар – бу МҲХСга ўтиш санаси ҳолатига компаниянинг баланси. Барча тузатишларни ўтиш санасидаги тақсимланмаган фойдага киритинг. Агар бу ўринли бўлса, хусусий капиталнинг бошқа моддаларини тузатиш ҳам мумкин .

МҲХСга ўтишда ретроспектив ёндашувни қандай қўллаш керак

Кириш МҲҲни тузишда ҳамда МҲХС бўйича биринчи молиявий ҳисоботда акс эттирилган барча ҳисобот даврлари учун МҲХСга мувофиқ бир хил ҳисоб сиёсатини қўлланг

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг