2025 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Белгиланишича, санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириш мақсадида давлат санитария назорати органи тизимидаги аккредитация қилинган лабораторияларда ўтказиладиган барча синовлар баённомалари электрон кўринишда «E-akkreditatsiya» ахборот тизимининг «E-laboratoriya» модули орқали расмийлаштирилади ҳамда ушбу органнинг расмий веб-сайтида хулосаси расмийлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг ягона онлайн реестри юритилади.
(06.10.2025 й. ПҚ-296-сон «Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори)
Белгиланишича, киберхавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади.
Шундай тартиб ўрнатилиб, унга кўра:
- давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;
- фермер ва деҳқон...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter