Аудиторлик текширувини қандай ташкил этиш керак

01.01.2026
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– аудитнинг ҳуқуқий асослари;
– мажбурий аудит;
– ташаббус тарзидаги аудит;
– аудиторлик текширувини ўтказиш босқичлари;
– аудиторлик текшируви учун ҳужжатларни тайёрлаш;
– аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузиладиган ҳужжат;
– ташкилотнинг аудиторлик текширувидан кейинги ҳаракатлари;
– аудит харажатларини бухгалтерия ва солиқ ҳисобида акс эттириш.

 

Аудитнинг ҳуқуқий асослари 

Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти 25.02.2021 йилдаги ЎРҚ-677-сон Қонун билан тартибга солинади, унга асосан :

  • аудиторлик фаолияти – бу аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти;
  • аудиторлик ташкилоти – аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;
  • аудитор – аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс.

Аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари – мустақиллик, холислик ва ҳалоллик, касбий билимга эгалик ва ахборотнинг махфийлиги .

Аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санадан эътиборан аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир . У аудиторлик текширувининг буюртмачиси, текширилаётган ташкилот ва молиявий ҳисоботнинг бошқа фойдаланувчилари олдида молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрисидаги...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг