Технопарк (IT-парк) резидентларига имтиёзларни қўллаш тартиби

22.04.2026
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси, «Tax Consensus» СМТ директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Технопарк резидентлари учун имтиёзлар ва преференциялар;
– Технопарк резидентларига қўйиладиган талаблар;
– Технопарк резидентлари томонидан имтиёзларнинг қўлланилиши;
– Технопарк резидентлари томонидан виртуал офисни қўллаш;
– Технопарк резиденти мақомини йўқотса.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • Президентнинг 11.02.2026 йилдаги ПҚ-59-сон қарори;
  • ВМнинг 09.04.2026 йилдаги 154-сон қарори.

Технопарк резидентлари учун қандай имтиёзлар ва преференциялар назарда тутилган

Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январгача қуйидагиларни тўлашдан озод этилган :

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни. Шунингдек ҚҚС бўйича ҳам имтиёз республика норезидентларидан ахборот технологиялари соҳасидаги хизматлар харид қилинганда қўлланилади ;
  • тасдиқланган рўйхатлар бўйича: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари).

Товарларга имтиёзларни қўллаш тўғрисида божхона органларининг дастлабки қарорларини тақдим этиш тартиби махсус низомда келтирилган.

Мазкур солиқ ва божхона имтиёзларининг (ҚҚСдан ташқари) амал қилиши қуйидаги мезонлардан бирига тўғри келадиган юридик шахс бўлган IT-парк резидентлари учун

2040 йил 1 январга қадар узайтирилади  :

  • IT-парк резидентлари учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорт ҳажми йиллик жами даромаднинг 50%дан ошади;
  • IT-таълим хизматларини кўрсатиш. Бунда календарь йил давомида 18 ёшдан ошган битирувчиларнинг 50%дан ортиқ қисми IT-парк резиденти бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашадилар. Ишга жойлашган битирувчилар реестрини солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган ҳолда Рақамли технологиялар вазирлиги юритади.

Технопарк резидентлари...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг