2026 йил февралдан қандай ўзгартиришлар кучга киради

06.02.2026

2026 йил 1 февралдан бошлаб

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга:

а) сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади. Бунда ҳарбий хизмат билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобварағидан амалга оширилади ҳамда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади;

б) «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали:

  • автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг«А»,«B»,«D» ва«DE» тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
  • касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50%гача қисми ўқувчи-талаба билан тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
  • ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш, хорижий тилларга ўқитиш, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун тўланадиган ҳар ойлик субсидиялар миқдори ўтган ойда субсидия олувчи томонидан ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб белгиланади;
  • айни бир шахс бир календарь йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

(Президентнинг 20.11.2025 й. 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг