Болани парваришлаш таътили қандай берилади
Тавсияда:
– болани парваришлаш таътилини беришнинг умумий қоидалари;
– бола парвариши бўйича нафақани тўлаш тартиби;
– 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш;
– 3 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилини расмийлаштириш;
– болани парваришлаш таътилининг тугашини расмийлаштириш;
– 3 ёшгача бўлган боласи бор ходимани ишдан бўшатиш имконияти.
Болани парваришлаш таътилини беришнинг умумий қоидалари
Болани парваришлаш таътили – оналик ва болаларни парваришлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бериладиган ижтимоий таътил
.
Болани парваришлаш таътили икки хил бўлади:
1) бола 2 ёшга тўлгунга қадар, шу давр учун нафақа тўлаган ҳолда;
2) бола 3 ёшга тўлгунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган қўшимча таътил.
Бу таътиллар меҳнат стажига қўшилади, бироқ умумий ҳисобда 6 йилдан ошмаслиги керак, ш.ж. мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади
. Масалан, агар аёлнинг учта боласи бўлиб, уларнинг ҳар бири билан тўлиқ ҳажмда (ҳар бир бола 3 ёшга тўлгунга қадар) болани парваришлаш таътилида бўлган бўлса, у ҳолда 9 йиллик таътилдан фақат 6 йил меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Шу билан бирга, пенсия билан таъминлаш мақсадида болани парваришлаш таътили «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 37-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда иш стажига қўшиб ҳисобланади. Чунончи: Қонуннинг 37-моддаси 1-қисми «д»–«и» бандларида назарда тутилган даврлар, ш.ж. болани парваришлаш таътили Қонуннинг 37-моддаси 1-қисми «а»–«г» ва «к» бандларида назарда тутилган меҳнат фаолияти даврлари ҳисобига шакллантирилган камида 7 йиллик умумий иш стажи мавжуд бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Болани парваришлаш таътиллари вақти, агар жамоа шартномасида, ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд ходимнинг меҳнат шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиб ҳисобланмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter