Товарлар ва хизматлар учун кафолат муддати қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– фуқаролик қонунчилигида муддатларни ҳисоблашнинг умумий қоидалари;
– қуйидагиларга кафолат муддатини ҳисоблаш:
товарлар;
ишлар ва хизматлар;
– кафолат муддатининг солиққа оид жиҳатлари;
– бухгалтерга амалий тавсиялар;
– бухгалтернинг кафолат муддати бўйича қисқача чек-варағи.
Кафолат муддати – бу норматив муддат (ойлар ҳисобидаги) ёки муайян вазифани (неча соатда, нечта иш жараёнида, қанча километр масофани босиб ўтиб ва ҳ.к.) бажариш вақти тарзида белгиланган муддат бўлиб, бу муддат ичида ишлаб чиқарувчи (ижрочи), башарти фойдаланиш қоидаларига риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди
. Бошқача айтганда, кафолат муддати – сотувчи (ижрочи, ишлаб чиқарувчи) товар ёки иш (хизмат)нинг камчиликлари учун жавобгар бўладиган давр.
Узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи кафолат муддатини белгилайди. Ушбу муддат давомида у товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шарт
.
Кафолат муддати товарнинг (хизматнинг) паспортида, олди-сотди шартномасида ёхуд товарни сотиш ёки хизмат кўрсатиш чоғида истеъмолчига товар билан бирга бериладиган бошқа ҳужжатда кўрсатилади.
Ишлаб чиқарувчи қуйидагиларга мажбур:
- товардан кафолат муддати ва хизмат муддати давомида фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
- товарни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатишни, товарни ишлаб чиқариш муддати давомида ва у ишлаб чиқаришдан олинганидан кейин товарнинг хизмат муддати давомида, бундай муддат бўлмаган тақдирда эса – товар ишлаб чиқаришдан олинган ...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter