Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича қандай акс эттириш керак
Тавсияда:
– Ҳисоб-китобга 2-илованинг II қисмини тўлдириш тартиби:
хом ашё ва материалларга харажатлар;
моддий харажатларнинг алоҳида турлари;
меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ;
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар қиймати;
жорий ва капитал таъмирлаш;
маркетинг ва реклама харажатлари;
транспорт харажатлари;
оператив ижара бўйича харажатлар;
харажатларга киритиладиган солиқлар;
фоизлар;
салбий курс фарқи;
қўшилган қиймат солиғи;
умидсиз қарзлар бўйича харажатлар;
захира фондлари;
трансферт нархлари бўйича тузатишлар;
моддий наф;
пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
моддий ёрдам;
хайрия;
талон-торож ва камомаддан зарарлар;
бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
қонун ҳужжатларини бузганлик учун санкциялар;
мол-мулк (хизмат)ларнинг бепул берилишидан зарарлар;
нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўловлар;
шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун санкциялар;
норезидентга доимий муассасасининг тўловлари;
норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;
илмий тадқиқотларга ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар;
ижтимоий инфратузилма тармоқларини қуриш ва беғараз топшириш харажатлари;
бошқа харажатлар.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун;
- 2026 йил учун солиқ ҳисоботларининг янги шакллари.
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг II қисми қандай тўлдирилади
2-илова «Солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича харажатлар (зарарлар)» I–III чораклар якунлари бўйича тўлдирилади.
Харажатлар моддалари бўйича харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг иккинчи қисмида акс эттиринг (0101–0137-сатрлар).
Харажатларни қуйидагиларда акс эттиринг:
- 3-устунда – харажат моддалари бўйича жами;
- 4-устунда – солиқ солиш мақсадларида чегирилмайдиган 3-устунда келтирилган харажатлар
.
Таннархга киритилган сарф-харажатлар ўтган ҳисобот (солиқ) даврларида амалга оширилган, жорий даврда харажатларга ҳисобдан чиқарилган бўлиши мумкинлигини инобатга олинг.
Мураккаб томони шундаки, сотилган товар (хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича харажатлар 9100-счётлар гуруҳида товар (хизмат)лар номенклатураси бўйича ҳисобга олинади, харажат моддалари бўйича эмас.
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатларнинг аниқ тури суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатлар = Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатлар :
Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи х Сотилган товар (хизмат)лар таннархи.
Бухгалтерия ҳисобига боғланган ҳолда ушбу формула қуйидаги кўринишда бўлади:
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатлар = Харажатлар 2010-счётининг субконто бўйича айланмаси : 2010-счёт бўйича жами айланма х 9100-счёт бўйича айланма.
|
Харажатлар |
«А» маҳсулот |
«Б» маҳсулот |
Жами |
Турлари бўйича харажатларнинг жами суммаси |
Фарқи |
|||
|
Сумма, |
Улуш |
Сумма, |
Солиштирма улуши |
Сумма, |
Солиштирма улуши |
|||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
| ||

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter