ЖШДСни тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби

10.06.2026
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЖШДСни ушлаб қолиш;
– солиқ агентидан ушлаб қолинадиган даромадлар;
– солиқ агенти томонидан ЖШДС тўлаш муддатлари;
– ҳисобда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДСни тўлаш;
– ЖШДС бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга 2026 йил апрель ойидан солиқ ҳисоботларининг янги шаклларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

ЖШДС ким томонидан ушлаб қолиниши керак

ЖШДСни қуйидагилар ҳисоблайди ва бюджетга тўлайди:

  • жисмоний шахсга даромад тўлайдиган солиқ агентлари;
  • жисмоний шахснинг ўзи.

 Қуйидагилар солиқ агентлари бўлиши мумкин :

  • Ўзбекистон юридик шахслари;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • юридик шахслар – фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари;
  • Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахсларнинг ваколатхоналари;
  • мол-мулкни сотиб оладиган жисмоний шахслар. Агар жисмоний шахслар норезидентдан акцияларни, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслардан устав фондидаги улушларни, кўчмас мулк, корхоналар, инвестиция фондлари пайларини сотиб олсалар, солиқ агентлари сифатида ҳаракат қиладилар;
  • жисмоний шахс мулкининг ишончли бошқарувини амалга оширадиган ишончли бошқарувчилар.

Солиқ агентлари солиқларни ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун жавобгардир.

Эътибор беринг
Агар сиз солиқ агенти сифатида солиқ суммасини ушлаб қолмаган бўлсангиз, ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга ўтказишингиз шарт 
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг