Корхонанинг айланма маблағлари қандай тўлдирилади
Тавсияда:
– айланма маблағларни тўлдириш усуллари;
– муассиснинг қўшимча ҳиссасини ҳисобга олиш;
– УФга ҳисса киритилганда солиқларни тўлаш:
маблағларни олувчи томонидан;
муассис томонидан;
– қарз маблағлари олинишини ҳисобга олиш;
– қарз бўйича солиқларни тўлаш:
қарз олувчи томонидан;
қарз берувчи томонидан;
– беғараз ёрдам олинишини ҳисобга олиш;
– беғараз ёрдам бўйича солиқларни тўлаш:
ёрдам олувчи томонидан;
ҳадя қилувчи томонидан.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 2026 йил учун солиқ ҳисоботларининг янги шакллари;
- 2026 йил 22 июлдан кучга кирган 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1137-сон Қонун;
- Президентнинг 19.05.2026 йилдаги ПФ-95-сон қарори;
- Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони.
Айланма маблағлар – битта ишлаб чиқариш цикли давомида истеъмол қилинадиган корхона активлари. Айланма маблағлар пул маблағлари, товарлар, хом ашё ва материаллар, ёқилғи, ярим тайёр маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва активларнинг бошқа турларини ўз ичига олади.
Айланма маблағларни тўлдириш усуллари
Корхонанинг айланма маблағларини қуйидаги йўл билан тўлдириш мумкин:
- муассисларнинг устав фондига (УФ) қўшимча ҳиссаларни киритиши;
- қарз олиш;
- беғараз ёрдам олиш.


Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter