Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай ўтказиш керак
Тавсияда:
– қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳаракатлар кетма-кетлиги;
– қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш босқичлари;
қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани тузиш;
топшириш далолатномасини тузиш;
автоматлаштирилган тизим ёрдамида корхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш;
корхонани бевосита келган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш;
қўшиб олинаётган корхоналарнинг якуний ҳаракатлари;
– қайта ташкил этишдан олдин тузилган шартномалар бўйича ишлаш тартиби;
ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхоналарнинг ходимлари билан меҳнат шартномалари;
– ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхоналардан олинган узоқ муддатли активлар амортизацияси;
– ҳуқуқий ворис томонидан мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилиши;
– корхоналар қўшиб олинган тақдирда солиқ оқибатлари.
Тавсияга 2026 йил 22 июлдан кучга кирувчи 21.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1137-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта корхоналар бошқа корхонага қўшилган ҳолда алоҳида юридик шахс сифатида мавжуд бўлишни тўхтатадилар. Ушбу бошқа корхонага ўз фаолиятини тугатган юридик шахсларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказилади
.
Корхонанинг қайта ташкил этилиши таъсисчилар қарори ёки таъсис ҳужжатлари ёхуд бунга ваколатли бўлган орган қарори билан амалга оширилади
. Корхона унга бошқа корхонани қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган корхонанинг фаолияти тугатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда – Реестр) киритилган пайтдан бошлаб бу корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади
.

Схемада иккита фаолият юритаётган корхонанинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилиши кўрсатилган: «А» корхона ва «В» корхона «С» корхонага. Бунда «С» корхона фаолият юритаётган бўлиб қолади, «А» корхона ва «В» корхона мажудлигини тўхтатади.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳаракатлар кетма-кетлиги
Корхонани қўшиб олиш графигига мисол жадвалда келтирилган:
|
Т/р |
Ҳаракат |
Ким содир этади |
Муддатлар |
Календарь |
|
1 |
Қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиниши |
Мулкдорлар |
Мулкдорларнинг қарори бўйича |
29.11.2026 й. |
|
2 |
Манфаатдор шахсларни қайта ташкил этиш бошланиши тўғрисида хабар қилиш |
Қайта ташкил этишда иштирок этадиган ҳар бир корхона |
Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилган пайтдан бошлаб 30 кун давомида |
30.11.2026 й. |
|
3 |
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қайта ташкил этиш бошланганлиги тўғрисида хабарни жойлаштириш |
Мулкдорларнинг қарори бўйича |
Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилган пайтдан бошлаб 30 кун давомида |
30.11.2026 й. |
|
4 |
Мол-мулклар ва мажбуриятлар инвентаризацияси |
Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона |
Топшириш далолатомасини тузишдан олдин |
3.12.2026 й. – 29.12.2026 й. |
|
5 |
Якуний молиявий ва солиқ ҳисоботини тайёрлаш |
Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона |
Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига қўшиб олинаётган корхоналар фаолияти тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилгунга қадар |
24.12.2026 й. – 29.12.2026 й. |
|
6 |
Топшириш далолатномаларини тайёрлаш |
Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона |
Ҳисобот тузиш якунлари бўйича |
29.12.2026 й. |
|
7 |
Қўшиб олиш тўғрисида шартномани ва ҳуқуқий вориснинг янги таъсис ҳужжатларини тайёрлаш |
Қайта ташкил этишда иштирок этаётган барча корхоналар |
Аввалги босқичлар билан параллел равишда |
2026 йил декабрь ойи давомида |
|
8 |
Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномаларини тасдиқлаш |
Мулкдорлар |
Қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома ва топшириш далолатномалари тайёрлангандан сўнг |
30.12.2026 й. |
|
9 |
Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани ва топшириш далолатномаларини тасдиқлаш бўйича биргаликдаги йиғилишни ўтказиш |
Мулкдорлар |
Қўшиб олиш тўғрисидаги шартномада белгиланади |
30.12.2026 й. |
|
10 |
|

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter