Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга қандай ўтилади
Тавсияда:
– ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга мажбурий равишда ўтиш:
йиллик жами даромад чегарасидан ошиб кетиши;
жорий жами даромад чегарасидан ошиб кетиши;
қуриб битказилмаган объектлар ва фойдаланилмаётган майдонларнинг мавжудлиги;
марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектлар қуриш;
турғун савдо шохобчалари орқали алкоголли маҳсулотларни, шу жумладан пивони чакана сотиш;
– ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш;
– ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтишни расмийлаштириш.
Тавсияга Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак).
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга қуйидагича ўтадилар:
- мажбурий тартибда;
- ихтиёрий тартибда.
2026 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС ва фойда солиғи тўловига ўтган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўллансин
:
- фойда солиғини (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) тўлашдан солиқ тўлашга ўтган йилдан кейинги бир йил давомида озод қилиш. Мазкур тартиб қайта ташкил этилган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди
; - ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш мажбурияти юзага келган муддатдан эътиборан бир йил ичида ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик
; - 6 ой давомида тўловлар ҳисобига бухгалтерия хизматлари харажатларининг ойига МҲЭКМнинг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини ҚҚС ёки мол-мулк солиғи бўйича тўловлар ҳисобидан чегириб ташлаш. Ушбу...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter