ҚҚСни қачон ҳисобга киритиш мумкин
Тавсияда:
– ҚҚСни ҳисобга олишнинг шартлари;
– товарлар импортида ҚҚСни ҳисобга олиш:
имтиёзлар мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚС ҳисобини юритиш;
– экспортда ҚҚСни ҳисобга олиш:
воситачи орқали экспортда ҚҚСни ҳисобга олиш.
Тавсияга Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган (Солиқ кодексига ҳам ўзгартиришлар киритилиши керак).
Товарлар ва хизматларни реализация қилганингизда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олинадиган солиқ суммасига камайтиришга ҳақлисиз. Бироқ, бунинг учун маълум шартлар бажарилиши лозим
.
2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига (бундан давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мустасно) ихтиёрий равишда 6% ставкада ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади
.
Бундай тартибни танлаганлар сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас
.
«Соддалаштирилган» ҚҚС ҳақида батафсил тавсияларда ўқинг.
Одатда, товар ва хизматлар етказиб берувчиси томонидан тақдим этилган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Бироқ, айрим ҳолларда ўзингиз ҳисоблаб, бюджетга тўлаган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.
Қуйидаги ҳолларда харидорнинг ўзи ҚҚСни бюджетга тўлаши, кейин эса уни ҳисобга олиши лозим:
- товарлар импортида
; - Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган чет эллик шахслардан товар ва хизматлар олинганда. Бунда товар ва хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади
;
ҚҚСни қандай шартларда ҳисобга киритиш мумкин
Умумий қоидага мувофиқ, ҳақиқатда олинган товар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин. Бунинг учун бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter