Масъулияти чекланган жамиятни очиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби

22.07.2026
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– МЧЖ муассислари;
– МЧЖнинг тижорат тузилмаларининг бошқа турларидан фарқи;
– МЧЖни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар;
– МЧЖнинг фирма номига қўйиладиган талаблар;
– МЧЖни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 21.04.2026 йилдаги «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги ЎРҚ-1137-сон янги Қонунга мувофиқ асосан ўзгартиришлар киритилди.

Кимлар масъулияти чекланган жамият таъсисчиси бўла олади, кимлар эса бўла олмайди

Масъулияти чекланган жамиятни (МЧЖ) очиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилини бошлаганда, қуйидагилар унинг муассислари бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг:

  • жисмоний шахслар (фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар);
  • ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар.

МЧЖнинг муассислари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида таваккалчиликни зиммаларига оладилар. Агар муассислар устав фондига ўз ҳиссаларини тўла киритмаган бўлсалар, улар жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар . Жамият эса ўз муассисларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди .

Эътибор беринг
Агар жамиятнинг тўловга қобилиятсизлиги унинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли юзага келган бўлса ва МЧЖнинг мол-мулки зарарни қоплаш учун етарли бўлмаса, МЧЖ муассисига субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг