2026 йил октябрдан қандай ўзгартиришлар кучга киради
2026 йил 1 октябрдан бошлаб:
Солиқ органларида хавф даражаси паст ҳамда ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига товарларни импорт қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади.
Товарлар экспортида назорат жараёнларининг рақамлаштирилиши ва такомиллаштирилиши ҳисобига божхона расмийлаштируви, фитосанитария сертификати ва фумигация ҳамда товарнинг келиб чиқиш сертификати учун йиғим ва тўловлар миқдори 30%га камайтирилади.
(Президентнинг 27.08.2026 й. ПФ-174-сон «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони)
Туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги турар жойлар давлат таъминотидаги ҳамда номида мол-мулки бўлмаган муайян яшаш жойига эга бўлмаган оилаларга устувор равишда ижара асосида берилади. Бунда муниципал уй-жой фондидаги уйларнинг ижара ҳақи ҳар йил учун тасдиқланадиган мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларининг 50%идан ошмаган миқдорда белгиланади.
(Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2026 й. 447-сон «Муайян яшаш жойига...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter