Ишончли бошқарув шартномасини қандай қилиб тўғри тузиш керак

30.09.2026
author avatar

Шухрат ХУДОЙНАЗАРОВ

«Норма» эксперти
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ишончли бошқарув шартномаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар;
– ишончли бошқарув тушунчаси;
– ишончли бошқарув шартномасини тузиш мақсадлари;
– ишончли бошқарув шартномасининг ўзига хос хусусиятлари;
– шартномани тузишдан олдин маълумотларни текшириш.

 

Агар мулк ҳуқуқини ўзингизда сақлаб қолган ҳолда мол-мулкни профессионал бошқариш учун бошқа шахсга берсангиз, бундай муносабатлар ишончли бошқарув шартномаси билан расмийлаштирилади.

Тавсияда шартноманинг ҳуқуқий асослари кўриб чиқилган: кимлар унинг тарафлари бўлиши мумкин, қандай мол-мулкни беришга йўл қўйилади, қандай шартлар мажбурий ҳисобланади, бошқарувчининг жавобгарлиги қандай тақсимланади ва шартнома бекор қилинганда нима содир бўлади.

Ишончли бошқарув шартномаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар

Ишончли бошқарув шартномаларини тартибга солувчи асосий норматив ҳужжатлар:

  • Фуқаролик кодекси;
  • Солиқ кодекси;
  • «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун;
  • «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун;
  • «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун;
  • бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС);
  • Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низом;
  • Акциялар (улушлар) давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларнинг хизмат ҳақи тўловларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.

Ишончли бошқарув тушунчаси

Ишончли бошқарув (ИБ) – бу мулкдор ёки бошқа ваколатли шахс активни бошқарув муассиси ёки наф олувчи фойдасига у билан бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш учун бошқарувчига берадиган шартномавий моделдир. Бошқарувчи бундай бошқарувни шартнома муддати ва шартлари доирасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади . У мол-мулкдан даромадлар олади, келишилган харажатларни тўлайди, ҳақни ушлаб қолади ва натижани муассис ёки наф олувчига ўтказади.

Ишончли бошқарув шартномаси қандай мақсадларда тузилади

ИБ шартномасини тузиш мақсадлари одатда мулк ҳуқуқини муассисда сақлаб қолиш ва бошқарув функцияларини бошқа шахсга бериш билан боғлиқ. Уларга қуйидагилар киради:

  • мол-мулкдан даромад олиш – бошқарувчи мол-мулкдан фойдаланади, даромадлар олади, харажатларни тўлайди ва натижани муассис ёки наф олувчига беради;
  • активни профессионал бошқариш – мол-мулк унинг эксплуатация қилинишини, бут сақланишини, хизмат кўрсатилишини, ҳисоби ва ҳужжатлар...
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг