Ишончли бошқарув (ИБ) кўчмас мулк, қимматли қоғозлар ёки мутлақ ҳуқуқларни мулк ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда профессионал бошқарувга ўтказиш имконини беради. Бундай битимда уч томон – таъсисчи, бошқарувчи ва наф олувчи бўлиши мумкин.
Бундай битимнинг учта асосий жиҳати: шартномавий, ҳисоб ва солиқ жиҳатларини «Норма» эксперти Шуҳрат ХУДОЙНАЗАРОВ кўриб чиқади. Чунки уларнинг исталган биридаги хатолик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилиши, ҳисоботларнинг бузиб кўрсатилиши ёки солиқ бўйича эътирозлар хавфини туғдиради. ...