Дивидендлар
Дата публикации 02.07.2019
Вазият: 2017 йил якунларига кўра корхонада IV чорак учун тақсимланмаган фойда юзага келган, шунингдек 2016 йил ва 2017 йилнинг I, II, III чораклари учун ҳисобланган дивидендлар бўйича қарз мавжуд бўлган. Муассисларнинг 2018 йил 1 мартдаги қарори билан тақсимланмаган фойданинг бутун суммаси ва илгари ҳисобланган дивидендлар устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган, бу ҳақда уставга киритилган тегишли ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган. Корхона доим фойда кўриб ишлаган, 2016–2017 йилларда зарар кўрмаган, ушбу даврлар учун тақдим этилган молиявий ҳисобот буни тасдиқлайди. ...