Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР ВМ 25.05.2011 й. 146-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎзР ВМ 25.05.2011 й. 146-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 24.02.2024 й. 100-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. (ЎзР ВМ 29.11.2021 й. 721-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 11.12.2023 й. 653-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди. (ЎзР Президентининг 07.09.2020 й. ПҚ-4819-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



48-банднинг олдинги таҳрири


48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим. (ЎзР ВМ 29.11.2021 й. 721-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



51-банднинг олдинги таҳрири


51. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланади. (ЎзР Президентининг 24.02.2021 й. ПҚ-5006-сон Қарори таҳриридаги банд)



52-банднинг олдинги таҳрири


52. Мазкур Низомнинг 55-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ундирилади. (ЎзР Президентининг 24.02.2021 й. ПҚ-5006-сон Қарори таҳриридаги банд)



54-банднинг олдинги таҳрири


54. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди. (ЎзР Президентининг 24.02.2021 й. ПҚ-5006-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 23.02.2023 й. 76-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар бузилиши билан боғлиқ зарарларни фуқаролар ва юридик шахсларга қоплаш Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдани, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш ер участкаси бериладиган (ажратиладиган) ёки фаолияти ер участкасига ҳуқуқлар чекланишига ва ернинг сифати ёмонлашишига ёхуд ўзбошимчалик билан ернинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига олиб келадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 20.12.2019 й. 1024-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини олиб қўйишда, ҳақ тўлаб олишда ёки вақтинча эгаллаб турилганда:

юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкида бўлган ер участкасининг қиймати;

турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қиймати;

мева-резавор, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар қиймати;

тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати;

бой берилган фойда қопланади.

Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади. (ЎзР ВМ 20.12.2019 й. 1024-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкаси қиймати ерни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган, шунингдек агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қийматини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.



16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўрмон фонди ер участкаларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд ўрмон фонди ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли улар кўрган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказилади. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 29.11.2021 й. 721-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари ҳамда Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 14.06.2019 й. 498-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Ер участкалари заруриятга кўра, қисмларга бўлиб берилган ҳолларда, ер участкасини ажратиш лойиҳасини тузишда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчиликлари миқдори ажратиладиган ер участкаси майдонига, экин майдони таркибига, унда турар жойлар, бошқа бинолар ва иншоотлар мавжудлигига қараб қайта аниқланади.


ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин


Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчиликлари ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар янги эгага, фойдаланувчига ва ижарачига топширилгунига қадар қопланади.



37-банд тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар) Комиссияларининг хулосаси бўйича вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.



48-банднинг олдинги таҳрири


48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тара??иёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим. (ЎзР ВМ 14.12.2020 й. 777-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 24.02.2021 й.

ПҚ-5006-сон Қароридан олдинги таҳрири



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади: (ЎзР Президентининг 07.09.2020 й. ПҚ-4819-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш;

коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш, уларнинг сув таъминотини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;


ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарорига мувофиқ олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташланган


ўрмонлар ва мевали ўрмонзорлар барпо этиш, тиклаш;

қумликлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларини ўрмонзорлаштириш;

тоғ ёнбағирларида сула олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;


ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарорига мувофиқ тў??изинчи-ўн саккизинчи хатбошилар олтинчи-ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


ер тузиш, кадастр ва ўрмон барпо этиш ишлари;

яйловларда суғориш пунктларини (бурғуланган қудуқлар, қудуқлар ва сув қувурларини) қуриш ва жиҳозлаш;

ер тузиш, шу жумладан, фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки уларга тузатиш киритиш;

бузилган ерларни рекультивация қилиш;

автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш.

Ушбу бандда кўрсатилган ишларни бажариш учун жалб этиладиган пудрат ташкилотларини мелиорация, ирригация ва ерларни текислаш ишлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш белгиланган тартибда "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига қонун ҳужжатларига мувофиқ штат бирликлари ажратилади. (ЎзР Президентининг 07.09.2020 й. ПҚ-4819-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган смета бўйича амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 07.09.2020 й. ПҚ-4819-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(ЎзР ВМ 12.02.2019 й. 117-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 14.12.2020 й. 777-сон Қароридан олдинги таҳрири



48-банднинг олдинги таҳрири


48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек ушбу Низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили индексацияланиши лозим. (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 07.09.2020 й.

ПҚ-4819-сон Қароридан олдинги таҳрири



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди. (ЎзР ВМ 20.12.2019 й. 1024-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзининг махсус ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тушган суммалар доирасида ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


24. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Давргеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади: (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



24-банд ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Давергеодезкадастр қўмитаси марказий аппаратига ва унинг ҳудудий бошқармаларига биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган ишларни бажариш, шу жумладан, ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкил этиш киради. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



24-1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маблағларнинг 7 фоизи "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;



24-1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


3 фоизи ҳудудий бошқармаларда қолади.



24-1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳудудий бошқармалар маблағларнинг тушишига кўра, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасига тегишли бўлган маблағларни унинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.




ЎзР ВМ 20.12.2019 й. 1024-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низом номининг олдинги таҳрири


Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари,

ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини,

шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги

ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг

ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.



2-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


2. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шу жумладан, бой берилган фойдани, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ер участкаси бериладиган (ажратиладиган), ёки фаолияти ер участкасига ҳуқуқлар чекланишига ва ернинг сифати ёмонлашишига олиб келадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб варағига ўтказилади. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Давергеодезкадастр қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, объектлар режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши ва қурилишини ҳамда ишлар белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди. (ЎзР Президентининг 23.08.2019 й. ПҚ-4424-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги, жойлашган жойи ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.



30-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Пс/хп = {[(Cор. х Бб х Sор х Км.) + (Cбог. х Sбог. х Км) + (Cор х Бб х

Sз.ор. х Км х 0,1) + (Cбог. х Sз.б. х Км х 0,1) + (Cс.п. х Sс.п. х Км)] х

Ки} + ПЧ,

(ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарори таҳриридаги формула)

(Олдинги таҳририга қаранг)



30-банд ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Кжой - олиб қўйиладиган ер участкасининг жойлашган жойини ҳисобга оладиган коэффициент ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ қабул қилинади



Низомга 1-илова номининг олдинги таҳрири


Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ

хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан

бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш

ҚИЙМАТИ




ЎзР Президентининг 23.08.2019 й.

ПҚ-4424-сон Қароридан олдинги таҳрири



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарори таҳриридаги банд)


ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Ҳудудий дастурларни ва тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағларнинг 10 фоиз миқдоридаги қисми "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.



22-банднинг олдинги таҳрири


22. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, объектлар режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши ва қурилишини ҳамда ишлар белгиланган тартибда қабул қилинишини таъминлайди.



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаси бериш тўғрисида давлат ҳокимияти ваколатли органининг қарори қабул қилинганидан ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари тасдиқлангандан кейин беш кун муддатда кўрсатиб ўтилган маблағларни ўтказиб беришга мажбурдир. Маблағларни ўтказиб беришнинг белгиланган муддати бузилган тақдирда тўлаш кунини ҳам ўз ичига олган тўлашнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан бошлаб ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,05 фоиз миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. (ЎзР ВМ 12.02.2019 й. 117-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзининг махсус ҳисоб рақамларига тушган суммалар доирасида ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.



24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан Давргеодезкадастр қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади:



24-банд ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан Давергеодезкадастр қўмитаси марказий аппаратига ва унинг ҳудудий бошқармаларига биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган ишларни бажариш, шу жумладан, ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкил этиш киради.



24-банд ўн бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади.



24-1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


24-1. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағларнинг 10 фоизи қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъволар киритилганда давлат божларини ва суд харажатларини тўлашга, тегишли штат бирликларини таъминлашга, ходимларни рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялашга ва моддий-техника базасини ривожлантиришга қуйидаги тартибда тақсимланади: (ЎзР ВМ 12.02.2019 й. 117-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



25-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


25. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибида келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24 ва 24-1-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.




ЎзР ВМ 14.06.2019 й. 498-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туманлар (шаҳарлар)даги филиаллари ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси архитектура ва қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 12.02.2019 й. 117-сон Қароридан олдинги таҳрири



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, де??он хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини муомаладан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ер-сувга ўтказган ҳолда қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, сув қувурлари, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек бошқа объектлар атрофидаги қўриқлаш, санитария ва ҳимоя теграларини белгилаган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;

юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашуви;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди: (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жой биносига хизмат кўрсатиш; (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва даволаш муассасалари қуриш; (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

сув хўжалиги, мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш; (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш. (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун ҳудудий бошқармаларнинг махсус ҳисоб рақамларига тушган маблағларнинг 90 фоизидан "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланган ишчи режа асосида қуйидагилар учун фойдаланилади:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш;

коллектор-дренаж тармоғини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал планировка қилиш ва уларнинг сув таъминотини ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ўрмонлар ва мевали ўрмонзорларни барпо этиш, тиклаш;

қумликлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларини дарахтзорлаштириш;

тоғ ёнбағирларини террасалаш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;

ер тузиш, кадастр ва ўрмон барпо этиш ишлари;

яйловларда суғориш пунктларини (скважиналар, қудуқлар ва сув қувурларини) қуриш ва жиҳозлаш;

фермер хўжаликларининг ер участкаларини мақбуллаштириш бўйича ер тузиш ҳужжатларини тузиш;

бузилган ерларни рекультивация қилиш;

автоматлаштирилган ер-ахборот тизимларини яратиш.

Ушбу бандда кўрсатилган ишларни бажариш учун жалб этиладиган пудрат ташкилотларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш мелиорация, ирригация ва ерларни текислаш ишлари учун белгиланган тартибда "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ томонидан тасдиқланадиган режалаштирилган ҳажмлар ҳисобига амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш учун тушган маблағлар ҳисобидан ҳудудий бошқармаларга биттадан штатдаги ходим ажратилади, унинг вазифасига юқорида кўрсатилган, шу жумладан ташкилий техника воситалари, жиҳозлар ва ускуналар харид қилиш ишларини ташкиллаштириш киради.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган смета бўйича амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича амалга оширилади.

(ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 29.08.2017 й. 679-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи  хатбошининг олдинги таҳрири


3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси архитектура ва қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 21.09.2016 й. 317-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси архитектура ва қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тегишли равишда Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиялар томонидан кўриб чиқилади ҳамда ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари билан биргаликда давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 03.06.2014 й. 138-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан:

янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;

тупроқ унумдорлигини ошириш;

коллектор-дренаж тармоғи қуриш ва қайта қуриш, капитал режалаштириш ва суғориладиган ерларни сув билан таъминлашни ошириш;

пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;

ўрмонлар ва мевали ўрмонзорлар яратиш ва тиклаш;

қумлар, сув ҳавзалари ва дарёларнинг қирғоқ бўйи минтақаларини дарахтзорлаштириш;

тоғ қияликларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;

ер тузиш, кадастр ва ўрмон барпо этиш ишларини амалга ошириш учун фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлар ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларида зиммасига юқорида кўрсатиб ўтилган ишларни бажаришни ташкил этиш, шу жумладан, ташкилий техника, инвентарь ва асбоб-ускуналар сотиб олиш кирадиган штатдаги биттадан ходим ишлаши таъминланади.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан маблағларни сарфлаш "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган смета бўйича амалга оширилади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан ер муносабатлари билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади. (ЎзР ВМ 10.06.2015 й. 154-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун, қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва ўрмонзорлар олиб қўйилган туманларда фойдаланилади.



30-банддаги формуланинг олдинги таҳрири


Нқ/хм = {[(Cсуғ. х Sсуғ.)+(Cлал. х Sлал.)+ (Cсуғ. х Sб.суғ. х 0,1)+

(Cлал. х Sб.лал. х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я.)] х Кжой х Ки }+ СФ,



32-банднинг олдинги таҳрири


32. Олиб қўйиладиган 1 га лалми экин ери ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий зоналарда жойлашишига қараб қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:

текис (ёғин билан таъминланмаган) зонада - 825 минг сўм;

текис-паст-баланд (ёғин билан ярим таъминланган) зонада - 1221 минг сўм;

тоғ олди ва тоғғин билан таъминланган) зоналарида - 1518 минг сўм.



37-банддаги формуланинг олдинги таҳрири

Нқ/х вақт. = Нқ/хн х

Ф х С

,

37-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ф - ер участкасини вақтинча олиб қўйиш даврига боғлиқ равишда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасига қўлланиладиган фоиз миқдори;



48-банднинг олдинги таҳрири


48. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, ушбу қиймат ҳисобга олинган ҳолда лалми экин ерлари ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини, шунингдек мазкур Низомнинг 32-банди 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича олдинги йилда қурилиш материаллари нархлари индекси ўзгариши даражасидан келиб чиқиб тайёрланган "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ индексация қилинади.



1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Олиб қўйилаётган суғориладиган қишлоқ хўжалиги

ерлари ўрнига тенг қийматли янги ерларни

суғориш ва ўзлаштириш

ҚИЙМАТИ

Минтақалар


Бонитет баллари бўйича 1 гектар тенг қийматли янги

ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, минг сўм


100


90

80

70

60

50

40

30

20

10

Қорақалпоғистон Республикаси


25095

22590

20080

17570

15060

12550

10040

7530

5020

2510

Вилоятлар:












Андижон


43020

38718

34416

30114

25812

21510

17208

12906

8604

4302

Бухоро


35850

32265

28680

25095

21510

17925

14340

10755

7170

3585

Жиззах


28680

25812

22944

20076

17208

14340

11472

8604

5736

2868

Қашқадарё


28680

25812

22944

20076

17208

14340

11472

8604

5736

2868

Навоий


28680

25812

22944

20076

17208

14340

11472

8604

5736

2868

Наманган


39435

35496

31552

27608

23664

19720

15776

11832

7888

3944

Самарқанд


43020

38718

34416

30114

25812

21510

17208

12906

8604

4302

Сурхондарё


46605

41940

37280

32620

27960

23300

18640

13980

9320

4660

Сирдарё


28680

25812

22944

20076

17208

14340

11472

8604

5736

2868

Тошкент


43020

38718

34416

30114

25812

21510

17208

12906

8604

4302

Фарғона


39435

35496

31552

27608

23664

19720

15776

11832

7888

3944

Хоразм


35850

32265

28680

25095

21510

17925

14340

10755

7170

3585

Тошкент шаҳри


43020

38718

34416

30114

25812

21510

17208

12906

8604

4302

        

Изоҳ. Оралиқ бонитет балларига эга бўлган ер участкаларини олиб қўйишда тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати интерполяция йўли билан аниқланади.



2-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА



Пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш

ҚИЙМАТИ

      

Баландлик минтақалари


1 гектар пичанзор ва

яйловларни тубдан

яхшилаш қиймати,

минг сўм

Улардан


тубдан яхшилаш

қиймати


қопланадиган

маҳсулот қиймати


"Чўл" минтақаси


137,2

28,3

108,9

"Адир" минтақаси


160,4

50,2

110,2

"Тоғ" минтақаси


225,2

37,6

187,6

           



ЎзР ВМ 10.06.2015 й. 154-сон Қароридан олдинги таҳрири



24-банд ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш ҳисобига тушган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.




ЎзР ВМ 02.11.2011 й. 294-сон Қароридан олдинги таҳрири



35-банд ўн тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


СФ = СФ..bs х Вn х Sn