Қўшимча ЭҲФни қандай расмийлаштириш керак

24.02.2022
author avatar

Азиз Хашимов

ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қўшимча ЭҲФ қачон расмийлаштирилади;
– қўшимча ЭҲФнинг шакли ва тўлдириш тартиби;
– қуйидаги ҳолларда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилиши:
        товар қайтарилганда;
        битим шартлари ўзгарганда;
        харидорга чегирма берилганда;
        буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда.

 

Қўшимча ЭҲФ қачон расмийлаштирилади

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бирламчи (тузатиладиган) ҳужжат маълумотларига (миқдор, нарх)  унда белгиланган якуний сотиш суммаси ҳисоб-китоби ва шу суммага боғлиқ бўлган ҚҚС суммасига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилаётганда расмийлаштирилади. Бунда тузатиш киритилиши ЭҲФнинг дастлабки вариантида хатога йўл қўйилганлигини англатмайди.

Қўшимча ЭҲФнинг расмийлаштирилишига муайян омиллар таъсири остида юз берган ва ҳужжат билан расмийлаштирилган дастлабки маълумотларнинг ўзгариши  олиб келади.

Қўшимча ЭҲФни расмийлаштиринг, қачонки :

  • харидор тўлиқ ёки қисман сизга товарларни қайтарган бўлса;
  • битим шартлари, шу жумладан юклаб жўнатилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) нархи ва (ёки) миқдори) ўзгарса;
  • харидорга чегирма берилган бўлса;
  • буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечган бўлса.

Қўшимча ЭҲФни қуйидаги ҳолларда расмийлаштириш мумкин:

  • кафолат муддати давомида – кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича;
  • асосий ЭҲФ расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил давомида – кафолат муддати белгиланмаган товарлар (хизматлар) бўйича.
Эслатиб ўтамиз
Товарнинг сифат кафолати олди-сотди шартномасида назарда тутилади. Бу, агар харидор товарнинг аён бўлмаган камчиликларини аниқлаганда, белгиланган вақт (кафолат муддати) давомида сотувчига даъво қилиши мумкинлигини англатади. Сотувчи эса харидорга сифати олди-сотди шартномаси талабларига мувофиқ келадиган товарни харидорга беришга мажбур .

Қўшимча ЭҲФ шакли ва тўлдириш тартиби

Қўшимча ЭҲФнинг махсус шакли йўқ. У одатий ҳисобварақ-фактура шаклида расмийлаштирилади  

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro