Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш ва уни солиқ ҳисоботида акс этириш
Тавсияда:
– фойда солиғи Ҳисоб-китобига 5-сон иловани тўлдириш тартиби;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари;
ижтимоий соҳа;
қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари;
экспортга реализация қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар;
даромадлар ва харажатларни алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш.
Фойда солиғи Ҳисоб-китобига 5-сон илова қандай тўлдирилади
Агар фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллайдиган бўлсангиз, Ҳисоб-китобга 5-сон иловани тўлдиринг.
Уни қуйидагилар қўллаши мумкин :
- қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари – ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ;
- ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ;
- қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари;
- товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан фойда олувчи хўжалик субъектлари;
- ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган юридик шахслар. Бунда бундай шахсларнинг умумий сони камида 50%ни, МҲТФ эса - жами МҲТФнинг камида 50%ини ташкил этиши лозим;
- Халқ банки - фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган даромадлар бўйича.
Ҳисоб-китобга 5-сон илованинг 010-сатрида қуйидагилар автоматик равишда ифодаланади:
- 3-устунда Ҳисоб-китобга 1-сон илованинг 010-сатридан ҳисобот даври учун жами даромад;
- 4-устунда 100 %.
011-016-сатрларда ноль даражали ставка қўлланиладиган фаолият турлари бўйича даромадларни акс эттиринг.
4-устунда жами даромадда автоматик равишда бу турдаги фаолиятнинг даромад улуши аниқланади (014 ва 015-сатрлардан ташқари). Бу фаолиятнинг ушбу тури бўйича кейинчалик фойда улушини аниқлаш учун зарурдир.
020-сатрда Ҳисоб-китобнинг 030-сатридаги солиқ солинадиган фойда ифодаланади.
030-сатрда ноль даражали ставка қўлланиладиган фойданинг умумий суммаси автоматик равишда 031-036-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланади.
031-036-сатрлардан ўзингизнинг фаолият турларингиз учун фойда акс эттириладиган...