Рекомендации

Иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим

13.01.2021
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

эксперт «Нормы»

Тавсияларда:

– иш ҳақини ҳисоблаш учун кадрларга доир ҳужжатлар;
– иш ҳақи тўлаш қоидалари;
– вақтбай ҳақ тўлаш:
        ойлик;
        кунлик;
        соатлик;
– байрам кунлари, тунги вақт учун вақтбай иш ҳақи;
– вақтбай ҳақ тўлашда МҲЭКМ;
– натижаларга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш:
        ишбай;
        ишбай-мукофот;
        ишбай-прогрессив;
– дам олиш ва байрам кунлари, тунги вақт учун ишбай ҳақ тўлаш;
– ишбай ҳақ тўлашда МҲЭКМ.

 

Иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун кадрларга оид қандай ҳужжатлар керак

Ходимнинг иш ҳақини тўғри ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар керак:

  • янги қабул қилинган ходимлар учун – ходим иш бошлаган сана, лавозими ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими. Буларни буйруқдан, меҳнат шартномасидан билиб олиш мумкин;
  • ходим учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими. Бу меҳнат шартномасида, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда, жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади;
  • маош ҳажми, тариф ставкаси. Ушбу маълумотлар штат жадвалида, меҳнат шартномасида қайд этилади;
  • вақтбай меҳнатга ҳақ тўлашда – ой давомида амалда ишлаган вақт.  Ушбу маълумот иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади;
  • ишбай тизимда – ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳажми, ишбай ҳақ нархлари. Ушбу маълумотлар бажарилган ишлар нарядида, меҳнат шартномасида, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда қайд этилади;
  • ходим таътилда ёки «касаллик таътилида» бўлганми, ходим иш жойида бўлмаганлигининг бошқа сабаблари. Булар ҳақида сиз, таътил тўғрисидаги буйруқдан, меҳнатга лаёқатсизлик варақасидан, иш вақтини ҳисобга олиш табелидан билиб оласиз;
  • мукофотлаш ёки ундириш ҳақида. Бу моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомда, мукофотлаш тўғрисидаги буйруқда, ундириш тўғрисидаги буйруқда қайд этилади;
  • ишдан бўшатилган ходимлар бўйича – ходим ишни тўхтатган сана. Буни буйруқдан билиб олиш мумкин;
  • иш ҳақини ҳисоблаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

Ушбу ҳужжатлар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини тасдиқлаш учун ҳам зарур ҳисобланади. Уларнинг нусхаларини иш ҳақи ҳисоб-китобига илова қилган ҳолда, алоҳида папкага тикинг. Ҳужжатларнинг асл нусхалари ходимлар бўлимида ёки бошқа бўлимларда сақланиши керак.

Агар компанияда ходимлар ҳисобини юритиш бўйича дастур ўрнатилган бўлса, у ҳолда ходимлар бўлими унга маълумотларни киритиб боради, бухгалтерия эса улар асосида ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Иш ҳақи ҳисоб-китобининг умумий қоидалари

Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига боғлиқ равишда ҳар ойда иш ҳақини ҳисобланг – вақтбай, ишбай ёки вақтбай-ишбай. Бунда қуйидаги қоидаларга риоя қилинг:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланади. Бу шуни англатадики, ташкилот раҳбари бухгалтерга, ходимнинг у билан тузилган меҳнат шартномаси ва корхонада амалда бўлган ички ҳужжатларни бузган ҳолда, иш ҳақи миқдори тўғрисида оғзаки кўрсатмалар беришга ҳақли эмас.

Вазият
Раҳбар оғзаки равишда бош ҳисобчига, ушбу ойда ёмон ишлаган ходимнинг иш ҳақини камайтиришни буюради
Бош ҳисобчи ушбу талабни бажариши лозимми?

– Меҳнат шартномасида ёки ички ҳужжатда кўзда тутилган, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш бўйича оғзаки фармойишлар ноқонуний ҳисобланади,   у ижро этилмайди.

Раҳбар қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

ходимга жарима шаклида интизомий жазо тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқариши

ёки

иш ҳақининг ўзгарувчан қисмини камайтириш тўғрисида буйруқ чиқариши керак, агар у жамоа шартномаси бўйича бундай якка ҳуқуққа эга бўлса.

2) иш ҳақи белгиланган энг кам миқдордан паст бўлиши мумкин эмас ва тижорат тузилмаларида у бирор-бир максимал даража билан чекланмайди. Агар ходим меҳнат меъёрлари ва меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса, унга ойлик иш ҳақини белгиланган меҳнат ҳақининг энг кам миқдоридан (МҲЭКММҲЭКМ) (2021 йил 1 февралдан – 747 300 сўм) кам бўлмаган миқдорда ҳисобланг   

3) меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизимлари ва шакллари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тўловлари меҳнат ва жамоа шартномаларида, иш берувчи томонидан қабул қилинган бошқа ички ҳужжатларда белгиланади;

4) меҳнатга ҳақ тўлаш, одатда, пул шаклида амалга оширилади. Натура шаклида меҳнатга ҳақ тўлаш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно . Иш ҳақини натура шаклида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар билан шартномавий нархларда тўлаш мумкин. Улар ходимларнинг ёзма аризаси бўйича ижтимоий солиқ қарздорлиги бўлмаган тақдирда берилади (19.03.2002 й. ВМнинг 88-сон қарори, 1-б.) Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш  мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 дан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади .

5) табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай жойларда меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари ва устамалар белгиланади ;

6) меҳнат шартномасидаги томонларнинг келишуви билан ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, жамоа шартномасида ёки келишувда белгиланганидан кам бўлиши мумкин эмас .

Қайд этилган қоидалар ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолият тури ва солиқ солиш тизимидан қатъи назар, барча тадбиркорлик субъектлари учун мажбурийдир.

Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлашда иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим

Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ходимларга улар ҳақиқатда  ишлаган вақтига ҳақ тўланг.

Бунда ходимлар меҳнатига ҳақ тўланиши мумкин:

  • ўрнатилган лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда;
  • кунлик ёки соатлик тариф ставкалари бўйича.

Ташкилот ходимларининг лавозим маошлари ёки тариф ставкалари миқдорини меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда ёки штатлар жадвалида, агар улар сизда қўлланиладиган бўлса, белгиланг.

Buxgalter.uz рекомендует

Штатлар жадвалини ишлаб чиқинг ва тасдиқланг. Микрофирма ва кичик корхоналар учун штатлар жадвалини қўллаш шарт эмас. Лекин, иш берувчи учун бу қулай восита ҳисобланади, яъни:

  • компаниянинг ташкилий тузилишини аниқ кузатиш имконини беради;
  • таркибий бўлинмаларнинг штатлар сонини ва ҳар бир лавозим бўйича штат бирликлари сонини мустаҳкамлайди;
  • таркибий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини кузатишга имкон беради;
  • бўш иш ўринларини кузатишни ва ушбу бўш иш ўринлари учун кадрлар танлашни амалга оширишни осонлаштиради.

Шунинг учун, агар, сизда штатлар жадвали мавжуд бўлмаса, уни ишлаб чиқинг ва раҳбар буйруғи билан тасдикланг. Шу билан бирга, қонунчиликда штатлар жадвали бўлиши мажбурий бўлмаганлиги сабабли, назорат қилувчи органлар унинг мавжуд бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. 

Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўлашда иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим

Ойлик лавозим маоши белгиланган ходим томонидан календарь ойидаги барча иш кунлари ишланган ҳолатда, унга иш ҳақини тўлиқ ҳажмда ҳисобланг. Aгар, у, ойда тўлиқ ишламаган бўлса, унда иш ҳақини фақат ишланган кунлар учун ҳисобланг. Ушбу ҳолатда, у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Иш ҳақи = Ходим маоши : ойнинг иш кунлари сони × ҳақиқатда ишланган кунлар сони.

 

Мисол
Вақтбай ойлик меҳнатга ҳақ тўлашда иш ҳақининг ҳисоб-китоби
Ходимнинг маоши – 1 700 000 сўм.

Ишланган ойда иш кунлар сони – 20 кун.

Ходим уч иш кунига иш ҳақи сақланмаган таътил олади. Демак, у бир ойда 17 кун ишлади.

ЖШДС чегирилмаган ҳолдаги ҳисобланган иш ҳақи ҳисоб-китоби қуйидагича:

1 700 000 : 20 х 17 = 1 445 000 сўм. 

Вақтбай кунлик ёки соатлик меҳнатга ҳақ тўлашда иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим

Кунлик тариф ставка (кунлик тўлов) белгиланган ходимга иш ҳақини ойда у ишланган кунлар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

Иш ҳақи = Ойдаги ҳақиқатда ишланган кунлар сони × кунлик тариф ставка.

 

Мисол
Вақтбай кунлик меҳнатга ҳақ тўлашда иш ҳақининг ҳисоб-китоби
Ходимнинг кунлик тариф ставкаси – 200 000 сўм.

Ой давомида у 20 кун ишлади.

ЖШДС чегирилмаган ҳолдаги ҳисобланган иш ҳақи ҳисоб-китоби қуйидагича:

200 000 × 20 = 4 000 000 сўм.

Агар, ходимга соатлик тариф ставка (соатлик тўлов) белгиланган бўлса, у ҳолда иш ҳақини ойда у ишланган соатлар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

Иш ҳақи = Ойдаги ҳақиқатда ишланган соатлар сони × соатлик тариф ставка.

 

Мисол
Вақтбай соатлик меҳнатга ҳақ тўлашда иш ҳақининг ҳисоб-китоби
Ходимнинг соатлик тариф ставкаси – 10 000 сўм.

Ой давомида у 168 соат ишлади.

ЖШДС чегирилмаган ҳолдаги ҳисобланган иш ҳақи ҳисоб-китоби қуйидагича:

10 000 × 168 = 1 680 000 сўм. 

Корхонада қабул қилинган мукофотлаш тизимига мувофиқ, ходимга қўшимча мукофот ҳисобланг.

Дам олиш кунларида ишланган ва байрам (ишламайдиган) кунлар мавжуд бўлган ой учун вақтбай иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим

Ойлик маоши белгиланган ходимнинг иш ҳақи, ойдаги ишланмайдиган байрам кунларининг сонига боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун, агар, ходим...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь