Қандай шартларда бухгалтер ўзини ўзи банд қилган бўлиши мумкин

29.12.2020

Вазирлар Маҳкамаси Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади. Бу бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари ва аудиторларга қанчалик фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан  Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

- Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (иш, хизмат) турлари рўйхатидан  келиб чиқадики, бухгалтерия ҳисоби, солиқ маслаҳати ва аудит соҳасидаги мутахассислар ўзини ўзи банд қилиш шартларида фақат онлайн-маслаҳат (молия соҳасида онлайн-тренинг, маслаҳатлар, вебинарлар) билан шуғулланиши мумкин.

Бунда  ўзини ўзи банд қилган фуқарога солиқ маслаҳатчиси ва аудитори ваколатлари берилмаган ва қонун ушбу касбларга қўядиган талабларни бажариши шарт эмас.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш:

  • инсон қандайдир ҳолатлар кўра касбий фаолияти билан тўлақонли шуғуллана олмаган вазиятларда қулай. Бироқ бунда унинг билими ва кўникмаларига талаб мавжуд, у маслаҳат берган ҳолда, мижознинг қандайдир вазифаларини ҳал қилиши мумкин;
  • меҳнат стажини узмасдан  қонуний ишлаш имконини беради.

Бу қандай ишлайди ва ЯТТдан нима билан фарқ қилади?

1. Хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтказиш. Хабарномани Soliq мобиль иловаси ёки my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин.

2. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш зарур эмас.

3.  Ўзини ўзи банд қилган шахслар фақат ижтимоий солиқни тўлайдилар (ЖШДС тўлашмайди) . 2020 йилда тўлов ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар БҲМнинг камида 50%ини ташкил этган . Мобиль илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тўлаш мумкин.

4. Бухгалтерия ҳисобини юритиш, даромадлар тўғрисида декларация топшириш зарур эмас.

5. Агар ўзини ўзи банд қилиш тўхтатилса, бу ҳақда Soliq мобиль иловаси ёки  солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСИга хабар бериш зарур.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар:

Ҳуқуққа эга

Ҳуқуққа эга эмас

  • ишларни/хизматларни бажаришга жалб қилиниши (юридик шахслар билан - ФҲХ шартнома бўйича, жисмоний шахслар билан - оғзаки шартнома асосида)
  • меҳнат шартномаси бўйича ишлаши
  • ҳисоб-китобларда тўлов терминаллари, НКМ ва банк пластик карточкаларидан фойдаланиши, тижорат банкларида ҳисобварақлари очиши
  • ёлланма ишчилар меҳнатидан фойдаланиши
  • кўрсатилган хизматлар учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар - норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни- ТСОЯЭАТга маълумотларни киритиш мажбуриятисиз қабул қилиши

 

  • контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш, электрон ёзишмалар алмашиш ёки ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиши

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь