• beta

Иш вақти

18.09.2019

Ташкилотингизда иш вақти режимига қўйиладиган ягона талабларни ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки махсус локал ҳужжатда қайд этинг. Масалан, у иш вақти режими тўғрисидаги низом бўлиши мумкин.

Алоҳида шартларни ходим билан индивидуал тартибда келишинг. Уларни меҳнат шартномасида ёки алоҳида келишувда қайд этинг. Буйруқ расмийлаштиринг ,.

Ҳафтасига кўпи билан 36 иш соати белгиланг:

• 16-18 ёшдаги шахсларга  , ўқиш даврида эса – кўпи билан 18 соат  ;

• I ва II гуруҳ ногиронларига  ;

• алоҳида тусга эга бўлган ишларда (ишлар рўйхатига қаранг) ;

• ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда (бундай ишларнинг рўйхати аттестация натижаларига кўра белгиланади)  .

Бу вақтни ўз ихтиёрингизга кўра тақсимланг.

Мисоллар

5 кунлик иш ҳафтасида:

1) тўрт кун 8 соатдан, бешинчиси – 4 соат;

2) тўрт кун 7 соатдан, бешинчиси – 8 соат;

3) уч кун 8 соатдан, икки кун – 6 соатдан;

4) икки кун 8 соатдан, икки кун – 7 соатдан, бир кун – 6 соат ва ҳ.к.

6 кунлик иш ҳафтасида:

1) ҳар куни 6 соатдан;

2) беш кун – 7 соатдан, олтинчиси – 1 соат;

3) тўрт кун 7 соатдан, қолган икки кун – 4 соатдан;

4) уч кун 7 соатдан, икки кун – 6 соатдан, сўнгги кун – 3 соат ва ҳ.к.

Қуйидагиларни белгиланг:

• 3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга ҳафтасига кўпи билан 35 иш соати (бу бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган ташкилотларгагина тегишли) ;

• 15-16 ёшдаги шахсларга ҳафтасига кўпи билан 24 иш соати , ўқиш даврида эса – кўпи билан 12 соат ;

• меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда иш вақти ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 8-иловага мувофиқ  ;

• қолган ходимларга ҳафтасига кўпи билан 40 иш соати.

Иш кунини (сменасини) қуйидагича белгиланг:

  • беш кунлик иш ҳафтасида – кўпи билан 8 соат  ;
  • олти кунлик иш ҳафтасида – кўпи билан 7 соат;
  • сменали ишда – кўпи билан 12 соат  .

Касаначиларга нисбатан бундай нормаларни қўлламанг – улар иш вақтини ўзлари режалаштирадилар  .

Талаба учун тўлиқсиз иш вақтини, зарур бўлган ҳолларда эса – ўқиш жараёнига халал бермаслик учун мослашувчан иш графигини белгиланг. Унинг учун қулай бўлган, бироқ белгиланган чегаралардан чиқиб кетмайдиган вақтда ишлашига рухсат беринг. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олинг . Ўқиш вақтида ишлашини талаб қилманг, бу қонунга хилоф.

 

 

Вазият

Ходим институтга ўқишга кирди, бироқ меҳнат фаолиятини давом эттирмоқчи. Машғулотлар соат 15.35 да тугайди. Қуйидаги иш графигини қўллаш мумкинми: душанбадан шанбагача – соат 17.00 дан соат 22.00 гача, якшанба куни – соат 8.00 дан соат 19.00 гача?

– Ҳа, мумкин. Келишув тузинг ва ушбу графикни кўрсатган ҳолда меҳнат шартномасига ўзгартириш киритинг. Буйруқ расмийлаштиринг. 

 

Вазият

Бухгалтер молия институти магистратурасига ўқишга кирди. Меҳнат дафтарчаси ўқиш жойида эмас, балки иш жойида сақланади. Кадрлар бўлими директорнинг кўрсатмасига асосан уни ўриндошлик асосидаги ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ тайёрлади. Буни қуйидагича асосладилар: талабалар учун ўқиш – асосий машғулот, улар меҳнат вазифаларини тўлиқ ҳажмда бажара олмайдилар. Шундай қилишлари тўғрими?

– Йўқ, нотўғри. Ходимнинг асосий иш жойи бўлганда ўриндошлик расмийлаштирилади. Ўқув муассасаси талаба учун бундай жой деб ҳисобланмайди. Талаба-ходим асосий иш жойидан бўшамаяпти, бироқ ишни ўқишидан бўш вақтда бажараяпти. Унинг розилигига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини расмийлаштиринг   , . Меҳнат дафтарчаси ташкилотда қолади  . 

Вазият

Олий ўқув юртларининг кундузги бўлимида таҳсил олувчи бир нечта талаба ташкилотда ишлайди. Уларнинг машғулотлари турли вақтда бўлади. Улар бир хил ишни бажарадилар. Иш вақти режимини қандай расмийлаштириш лозим? Улар учун индивидуал иш графигини белгилаш мумкинми?

– Ҳа, ходимларнинг ҳар бири учун ўқишига мос келадиган режимни белгилаш мумкин. Ҳар бир талаба ҳафтада ва ойда ишлаган соатлари сонини жамлаб ҳисобга олинг . Бундай иш режимини меҳнат шартномаларида қайд этинг ,  ва буйруқ чиқаринг  .

 

Вазият

Ходим кунига 4 соатдан ишлайди ва олий ўқув юртида таҳсил олади. Кўпроқ иш ҳақи олиш мақсадида кунига 8 соат, соат 14.00 дан соат 22.00 гача ишламоқчи. Уни тўлиқ иш кунига ўтказиш мумкинми? 

– Ҳа, мумкин. Бироқ ишни ўқишидан бўш вақтда бажариши шарт (АВ томонидан 22.02.2003 йилда 1222-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 50-б.). Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритинг  .

 

Меҳнат шартномасида ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ҳар бир ходимнинг иш вақти режимини кўрсатинг .

Нормал муддатдан ташқари иш вақтини белгиламанг. Бу билан МК 115-моддасини  бузган бўласиз, бу эса директорнинг жавобгарликка тортилишига, ташкилот қўшимча тўловлар тўлашига олиб келиши мумкин.

Байрам кунлари арафасида иш вақтини камида бир соатга қисқартиринг  . Бунда иш ҳақини камайтирманг.

 

Мисол

Корхонада иш куни саккиз соатдан иборат беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган. 8 март арафасида иш вақти 7 соатни ташкил этади . Ушбу қоидани беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида, шунингдек қисқартирилган ва тўлиқсиз иш кунида ишловчи ходимларга нисбатан қўлланг. Мазкур қоидани бузганлик учун директорга МК 49-моддасига кўра жарима солиниши мумкин.

 

Мисол

Ходим учун тўлиқсиз иш куни – 5 соат белгиланган. Наврўз байрами арафасида 4 соат ишлашга ҳақли .

 

Вазият

Ташкилотда иш куни 7 соатдан иборат 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Шанба куни 5 соат ишлайдилар. Якшанба куни – байрам. Шанбада иш кунини қисқартириш шартми?

– Ҳа, шарт. Байрамолди шанбада ҳамма учун иш кунини камида бир соатга қисқартиринг .

 

Вазият

Байрамолди иш куни 1 соатга қисқартирилмади. Директорнинг айтишича, ушбу қоида фақат давлат муассасаларига нисбатан қўлланилар экан. Унинг хусусий фирмасида эса иш режими иш ҳажмига боғлиқ эмиш. Иш берувчи ҳақлими?

– Йўқ, ноҳақ. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, иш берувчининг мулкчилик шаклидан қатъи назар, меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади  .  

Байрам куни иш кунидан кейиноқ келмаса, иш вақтини қисқартирманг.

 

Вазият

Ташкилотда беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Байрам куни якшанбага тўғри келаяпти. Жумада иш кунини қисқартириш шартми?

– Йўқ, шарт эмас. Жумадан (иш куни) кейинги кун байрам куни (якшанба) эмас. Байрамолди кун – шанба, у дам олиш куни. Бинобарин, ушбу вазиятда МК 121-моддаси   қўлланмайди. 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал