Рекомендации

Тўлиқсиз иш вақти

18.09.2019

Тўлиқ бандлик талаб этилмаса, ходим учун тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини расмийлаштиринг.

Масалан, ҳужжатлар айланмаси катта бўлмаганда юрисконсультни ёки ҳисобот тайёрлаш ёхуд солиқ текширувига тайёргарлик кўриш пайтида бухгалтер ёрдамчисини тўлиқсиз иш вақтига қабул қилиш мумкин.

Беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида ушбу режимдан фойдаланинг.

Қуйидагиларнинг ёзма илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасини албатта белгиланг:

* аёлнинг, агар у:

  • ҳомиладор бўлса;
  • 14 ёшга тўлмаган боласи бор бўлса, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор бўлса;
  • 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор бўлса, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор бўлса;
  • тиббий хулосага мувофиқ оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг .

Аризачидан ёзма ариза ва тасдиқловчи ҳужжатларни (маълумотнома, тиббий хулоса, васийликни белгилаш тўғрисидаги қарор, бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома ва б.) талаб қилинг. Уларни текширинг. Ҳужжатлар ҳақиқий бўлса, улардан нусха кўчириб, шахсий йиғмажилдга солиб қўйинг, асл нусхаларини эса аризачига қайтаринг.

Асослантирувчи ҳужжатлари мавжуд бўлганда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасида ишлаш ҳуқуқига эга бўлган ходимга рад жавоби берманг. Бу ҳуқуқбузарликдир. Директорга жарима солишлари мумкин.

Тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаса, илтимосини қаноатлантиришни рад этишингиз мумкин. Юқорида кўрсатилган тоифаларга кирмайдиган ходимлар тўлиқсиз иш вақтини белгилашни илтимос қилган қолган ҳолларда – ташкилот манфаатларидан келиб чиқиб масалани ҳал қилинг.

Вазият

Ташкилотда иш вақти соат 9.00 дан соат 18.00 гача давом этади. Ходим оилавий шароитига кўра ишдан доим бир соат олдин кетиши зарур. Бундай шартларни расмийлаштириш мумкинми?

– Ходим буни иш берувчи билан келишиб олган бўлса, ҳа, мумкин. Келишувга биноан ходим тўлиқсиз иш кунига ўтказилиши тўғрисидаги ўзгартиришларни меҳнат шартномасига киритинг .

Ходим болани парваришлаш таътилида бўлган ҳолда қисман банд бўлиш шарти билан ишга чиқишга рози бўлса – у билан тўлиқсиз иш вақти хусусида келишиб олинг. Ходимдан аризани қабул қилиб, у билан келишилган иш режимини расмийлаштиринг  ,  ,  .

Вазият

Аёл фарзандини 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш учун таътилга чиққан. Унга нафақа тўланади. Директор унинг ишга чиқишини хоҳлаяпти. Унга тўлиқсиз иш кунини белгилаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, иш куни давомийлиги қандай бўлади?

– Ходима бундай шартларга рози бўлса, ҳа, мумкин . Беш кунлик иш ҳафтасида 4 соатлик иш куни белгиланиши мумкин. Ёки ҳафтасига 8 соатдан 2-3 кун ишлаши мумкин. Келишувга кўра бошқа қулай иш режими ҳам белгиланиши мумкин.

Тўлиқсиз иш вақти белгиланганда:

  • янги ходим учун – у билан тўлиқсиз иш вақти ҳақидаги шарт қайд этилган меҳнат шартномасини имзоланг;
  • ишловчи ходимлар учун – шартномадаги кундалик иш соатлари ва/ёки ҳафтадаги иш кунлари сонини ўзгаринг. Ёхуд индивидуал иш графигини тузинг. Зарур бўлганда шахс ишга чиқиши шарт бўлган аниқ кунларни кўрсатинг. Келишувга биноан меҳнат шартномасига ўзгартиришларни киритинг.

Формулировкалар намуналари:

«Ходим ҳафтада уч иш куни тўлиқ ишлайди. Қолган кунлар –...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь