Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
ДИҚҚАТ! 2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак маълумотномасини тақдим этиш тартиби
Buxgalter.uz илтимосига биноан юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлаш янги тартибининг нозик жиҳатларини МВнинг Ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА тушунтирди.
Солиқ базаси қандай аниқланади
– “2022 йил 1 январдан бошлаб бинолар ва иншоотлар (шу жумладан - тўлиқ амортизация қилинган) бўйича солиқ базасини аниқлашнинг янги тартиби жорий қилинди, бундан СКнинг 411-моддаси 2-қисми 2-4-бандларида назарда тутилган объектлар мустасно. У қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
- Тошкент шаҳрида - 2,5 млн сўм;
- Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида - 1,5 млн сўм;
- бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда - 1 млн сўм.
Бунда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритишлари мумкин.
Агар объектингизнинг 1 кв. метри қолдиқ қиймати минимал қийматдан паст бўлса, сиз мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақлисиз. Унинг натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади
. Агар баҳолаш натижалари 1 кв.метр учун белгиланган минимал қийматдан кўп бўлиб чиқса, солиқни минимал қийматдан ҳисоблаб чиқиш мумкин
.
Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қачон тақдим этилади
2022 йил учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилмоқда
.
1) 1 февралга қадар маълумотномани минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиш мумкин.
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича биринчи бўнак тўловини 2022 йил 1 февралга қадар киритишлари шарт.
2) 1 апрелга қадар солиқ тўловчилар кадастр органлари билан кўчмас мулк объектлари майдонларини таққослашни амалга оширишга ҳақли.
Улар шу муддатда кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисида солиқ органларини хабардор қилишлари шарт;
3) 1 кв. метр объектнинг қолдиқ қиймати белгиланган минимал қийматдан кам бўлган тақдирда, солиқ тўловчилар кўчмас мулк қийматини 1 октябрга қадар мустақил баҳолашни ўтказишга ҳақли.
Аниқлаштирилган маълумотномани ва баҳолаш натижаларини мустақил баҳолаш якунлангандан кейин 30 кун давомида солиқ органларига тақдим этинг.
Агар бино (иншоот) тўлиқ амортизация қилинган бўлса
2022 йил 1 январга қадар тўлиқ амортизация қилинган бино бўйича солиқ базаси 3 йилда камида 1 марта аниқланадиган унинг қайта баҳоланган (бозор) қиймати бўлган. Энди ушбу тартиб ўзгартирилди.
2022 йилдан бошлаб бинолар ва иншоотлар (шу жумладан - тўлиқ амортизация қилинган) бўйича солиқ базаси белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.
Солиқ тўловчилар солиқни минимал қиймат бўйича ёки баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқишлари мумкин".
Мўлжалланаётган мол-мулк солиғи суммасини қандай ҳисоблаб чиқиш, турли вазиятларда маълумотномани тақдим этиш ва бўнак тўловларини тўлаш ҳақида МВнинг Ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва “Норма” эксперти Олег ЦОЙнинг тавсиясида ўқинг:
![]()