ҚҚСни қачон ҳисобга олиш мумкин
Тавсияда:
– ҚҚСни ҳисобга олишнинг шартлари;
– товарлар импортида ҚҚСни ҳисобга олиш:
имтиёзлар мавжуд бўлганда «импорт» ҚҚС ҳисобини юритиш;
– экспортда ҚҚСни ҳисобга олиш:
воситачи орқали экспортда ҚҚСни ҳисобга олиш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 24.12.2024 й. ЎРҚ-1014-сон Қонун;
- Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (25.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3590-сон).
Товарлар ва хизматларни реализация қилганингизда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олинадиган солиқ суммасига камайтиришга ҳақлисиз. Бироқ, бунинг учун маълум шартлар бажарилиши лозим
.
Одатда, товар ва хизматлар етказиб берувчиси томонидан тақдим этилган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Бироқ, айрим ҳолларда ўзингиз ҳисоблаб, бюджетга тўлаган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.
Қуйидаги ҳолларда харидорнинг ўзи ҚҚСни бюджетга тўлаши, кейин эса уни ҳисобга олиши лозим:
- товарлар импортида
; - Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаган чет эллик шахслардан товар ва хизматлар олинганда. Бунда товар ва хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади
; - давлат мулки харид қилинганда – 2025 йилга қадар
. 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат мол-мулкини, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилади
.
Қандай шартларда ҚҚСни ҳисобга олиб бориш мумкин
Умумий қоидага мувофиқ, ҳақиқатда олинган товар ва хизматлар бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин. Бунинг учун бир вақтнинг...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter