Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафар қандай расмийлаштирилади ва қандай солиқлар солинади

01.01.2026
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти
Тавсияда:
– ижрочининг ФҲШ бўйича хизмат сафарини расмийлаштириш;       
– ФҲШ бўйича тўланадиган солиқлар.

Ижрочининг ФҲШ бўйича хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак 

Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲТ) бўйича ишларни бажариш бошқа ҳудудга сафар қилишни талаб қилса, буни шартномада кўрсатинг. Аммо, ушбу сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкин эмас.

Сиз иш (хизмат) бажарувчини хизмат сафарига юбора олмайсиз, чунки у:

  • сизнинг ходимингиз ҳисобланмайди;
  • ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсунмайди;
  • фаолиятини меҳнат эмас, балки фуқаролик қонунчилиги асосида амалга оширади.

Бунда, агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада назарда тутилган бўлса, ташкилот ижрочига сафар билан боғлиқ харажатларни қоплашга ҳақли.

Бундай ҳолатда шартномада қуйидагиларни назарда тутинг:

  • бошқа жойда ишлар бажарилишини (хизмат кўрсатилишини);
  • ижрочининг қўшимча...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг