ҚҚС тўлашга қандай ўтиш мумкин

05.01.2023
author avatar

Иродахон Аббосхонова

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш:
       жами даромаднинг чегаравий қийматдан ошиб кетиши;
       импорт шартномасини тузиш;
       тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаган майдонларнинг мавжудлиги;
       марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектларни қуриш;
       алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси;
       солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари учун;
       нотижорат ташкилотлари учун;
– айланмадан олинадиган солиқдан ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш;
– ҚҚС тўлашга ўтишни расмийлаштириш.

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга қуйидагича ўтадилар:

  • мажбурий тартибда; 
  • ихтиёрий тартибда.

Корхона қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур 

 Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт, агар:

  • календарь йил давомида унинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошса ;
  • қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган майдонларнинг мулкдори ҳисобланса ;
  • марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш учун шартномалар тузган бўлса (жорий ва капитал таъмирлашдан ташқари) ;
  • биринчи марта товарлар импортига шартнома тузган бўлса ;
  • янги ташкил этилган бўлиб, йил давомида ўртача кунлик жами даромади ҳақиқатда 2 739 726 сўмдан ошганда (1 млрд сўм : 365 кун) .

Агар корхона қуйидаги фаолият билан шуғулланишни бошлаган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши мажбурий ҳисобланади :

  • алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси;
  • акцизости товарларни ишлаб чиқариш ёки акцизости хизматларни кўрсатиш;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш;
  • лотереялар ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари бўлган корхоналар, агар уларнинг суғориладиган экин майдонлари 25 гектарга етган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур бўладилар .

Оддий шериклик шартномасини (қўшма фаолият тўғрисида) тузган ва ширкатнинг ишончли вакилига айланган корхона ушбу шартнома бўйича амалга оширадиган фаолияти учун ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт .

Бозорлар ва савдо комплекслари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади .

2022 йилдан бошлаб қуйидагилар айланмадан олинадиган солиқни танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС ва фойда солиғини тўлайдилар

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг