Меҳнат таътилининг давомийлигини қандай тўғри ҳисоблаш керак

01.01.2026
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– таътилнинг календарь кунларини ҳисоблаш;
– ходим касал бўлганда таътилни узайтириш ёки кўчириш.

 

Таътилнинг календарь кунларини қандай ҳисоблаш керак

Ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади . Бу таътил давомийлигини ҳисоблашда календарь бўйича барча кунлар, ш.ж. шанба ва якшанба кунлари ҳам киритилишини англатади. Ходим 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ишлашидан қатъи назар, шундай ҳисоб-китоб қўлланилади. Ҳатто битта компанияда турли иш режимлари бўлиши мумкин. Масалан, цех 6 кунлик, офис эса 5 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлайди. Бироқ ҳар иккала бўлинма ходимлари учун таътил давомийлигининг бир хил ҳисоб-китоби қўлланилади.

Бунда Меҳнат кодексида белгиланган ва меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари унинг давомийлигини аниқлашда ҳисобга олинмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан, қуйидагилар ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланади:

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
  • Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Шу тариқа, агар ушбу байрам кунларидан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг