ҚҚСни товар ва хизмат қийматига қандай ҳолларда киритиш мумкин
Тавсияда:
– ҚҚС:
солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиган сотиб олинган АВ, НМА ва кўчмас мулк бўйича;
солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиган товар (хизмат)лар бўйича;
вакиллик харажатлари бўйича;
бепул олинган товар (хизмат)лар бўйича;
ўз эҳтиёжлари учун харид қилинган, харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган товар (хизмат)лар бўйича;
енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар ва моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғи бўйича;
– ҚҚС тўловчи гувоҳномаси фаол бўлмаганда ҚҚС.
Янги 5-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан тасдиқланганлиги муносабати билан тавсия ушбу санагача амал қилади.
ҚҚС тўламайдиганлар «кирувчи» ҚҚСни харид қилинган товар ва хизматлар қийматига киритишлари шарт
.
Бироқ, айрим ҳолларда ҚҚС тўловчилар ҳам қуйидагилар бўйича солиқ суммасини олинган товар ва хизматлар қийматига киритадилар
:
- солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулк;
- солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиган асосий воситалар ва кўчмас мулкни қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, қайта техник қуроллантириш ва таъмирлашда фойдаланиш учун харид қилинган товар ва хизматлар;
- реализацияси ҚҚСдан озод этилган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган товар ва хизматлар;
- вакиллик харажатлари деб қараладиган харид қилинган товар ва хизматлар;
- текин олинган товар ва хизматлар. Олишда сиз ҚҚСни тўлашингиз шарт бўлган, кейин эса уни ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҳоллар истисно ҳисобланади. Масалан, импорт бўйича текин олинган товарлар;
- харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун харид қилинган мол-мулк
; - автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар ва моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғи, агар уларни сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса;
- алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, агар уларни сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса.
«Кирувчи» ҚҚС сотиб олиш нархига киритилади, шунингдек ҚҚС тўловчининг сертификати нофаол бўлганда – тўхтатиб қўйилган, тугатилган ёки бекор қилинган ҳолатларда. Ушбу тартиб етказиб берувчига ҳам, унинг харидорларига ҳам тегишли.
Солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулк бўйича ҚҚС
Қуйидагиларда фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг:
- реализация қилиш бўйича айланмага солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлган товарларни...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter