Қандай қилиб қарзни бошқа юридик шахсга ўтказиш мумкин

10.02.2025
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– қарзни ўтказиш деганда нима тушунилади;
– қарзни ўтказиш шартномасининг асосий шартлари;
– қарзни ўтказиш шартномасининг шакли;
– қарзни ўтказиш шартномаси ҳақ эвазига тузилиши керак;
 талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ва қарзни ўтказиш ўртасидаги фарқлар.

 

Мажбуриятлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга бериладиган талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасидан ташқари, қонунчиликда қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи ҳам назарда тутилган .

Мисол
Қарзни ўтказиш

Болалар кийимини ишлаб чиқарувчи корхонанинг унга маҳсулот тикиш учун етказиб берилган мато учун қарзи бор. Шу билан бирга, у ўзининг тайёр маҳсулотини юклаб жўнатган учинчи шахс билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича кредитор ҳисобланади. Болалар кийимларини тикадиган корхона тўғридан-тўғри унинг кредитори билан ҳисоб-китоб қилиши учун ўз қарзини учинчи шахсга – ўзининг тайёр маҳсулотини сотиб олувчига бермоқчи.

Бу ҳолда қарзни ўтказиш шартномасини тузиш учун зарур ва етарли шарт-шароитлар мавжуд. Фақат биринчи кредиторнинг розилигини олиш керак.

Агар талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш қарздорнинг розилигини талаб қилмаса ва уни фақат бу ҳақда хабардор қилишса, қарздор томонидан қарзни ўтказиш фақат кредиторнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин . Зеро, кредитор янги қарздорнинг тўлов қобилиятига ишонч ҳосил қилиши керак.

Агар кредитор қарзни ўтказиш тўғрисида хабардор...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг