Импорт қилинган асосий воситаларнинг келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– асосий воситаларнинг импортини ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
– қуйидагиларни аниқлаш:
импорт қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини;
импорт қилишда асосий воситаларни ҳисобга қабул қилиш санасини;
– асосий воситалар импортида ҚҚС ҳисоби;
– монтаж қилиш қийматини контрактда акс эттириш.
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- 2025 йил 1 январдан кучга кирган 5-сон БҲМС ва 22-сон БҲМС;
- иқтисодиёт ва молия вазирининг 11.02.2025 йилдаги АВ рўйхат рақами 3607-сон буйруғи;
- ВМнинг 31.01.2025 йилдаги 55-сон қарори;
- Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармони.
Асосий воситалар импорт қилинганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади
Импорт қилинган асосий воситаларни сотиб олишда қуйидагилар расмийлаштирилади:
- импорт контракти;
- божхона юк декларацияси (БЮД);
- сотувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойси);
- юкнинг божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар. Булар мувофиқлик сертификати, фитосанитария...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter