Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
Тавсияда:
– дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилиши;
– дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолиниши;
– фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолиниши;
– дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилиши.
Кимлар дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади?
Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:
- солиқ агенти ҳисобланади;
- зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС, ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.
Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган. Ҳисоб-китоб ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисоблаган бўлса тақдим этилади :
- жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;
- норезидент жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар .
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади .