Товар ва хизматларни реализация қилганда ҚҚС қандай ҳисобланади

29.01.2021
author avatar

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– реализация қилганда ҚҚСни ҳисоблаш;
– қуйидаги тақдим этилган чегирмалар билан реализация қилганда ҚҚС ҳисоб-китоби:
      реализация қилиш пайтида тақдим этилган;
      аввал амалга оширилган етказиб беришлар бўйича;
– импорт қилинган товарни реализация қилганда ҚҚС ҳисоб-китоби.

 

Умумий ҳолларда ҚҚС бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш керак 

Умумий қоида бўйича ҚҚС бўйича солиқ базаси унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади. Акцизости товарлар ва хизматлар бўйича солиқ базасини ҳисоблашда акциз солиғини ҳам ҳисобга олинг .

Эътибор беринг
2022 йилдан бошлаб битим нархини аниқлашда трансферт нархлар тўғрисидаги қоидалар ҳам ҳисобга олинади  .
Мисол
Акцизости бўлмаган товарни реализация қилишда ҚҚСни ҳисоблаш
ҚҚС тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонаси акцизости бўлмаган маҳсулотни реализация қилмоқда. Олди-сотди шартномаси ва прайс-вараққа асосан маҳсулот қиймати 15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 23 000 минг сўмни ташкил қилади. ҚҚС бўйича солиқ базаси 20 000 минг сўмни ташкил қилади (23 000 : 1,15), ҳисобланган ҚҚС суммаси – 3 000 минг сўм (23 000 – 20 000).

Реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи 17 000 минг сўмга тенг.

Бухгалтерия ҳисобида акцизости бўлмаган маҳсулот реализациясини қуйидагича акс эттиринг:


Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди

20 000

4010

9010

ҚҚС ҳисобланди

3 000

4010

6410

Реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

17 000

9110

2810


Ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:


Т/р

Товар  (хизмат)лар номи

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

Ўлчов бирликлари

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1-сон маҳсулот

ХХХХХ

 

Дона

10 000

2 000

20 000 000

15 %

3 000 000

23 000 000

 

 

Жами

20 000 000

 

3 000 000

23 000 000

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда :

  • харидор томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура автомат равишда сотувлар Реестрида акс этади;
  • ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (20 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102 сатри 3-устунида акс эттиринг.
Мисол
Акцизости товарни реализация қилишда ҚҚСни ҳисоблаш
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 10 тонна полимер гранулаларини ишлаб чиқарди ва реализация қилди. Мазкур товар акцизости товар ҳисобланади, акциз ставкаси 20% . 1 тонна грануланинг солиқларни ҳисобга олмаган ҳолдаги реализация қилиш нархи – 10 000 минг сўм

Акциз солиғи суммаси 20 000 минг сўмни ташкил этади (10 х 10 000 х 20 %).

ҚҚС бўйича солиқ базаси 120 000 минг сўмга (10 х 10 000 + 20 000) ҳисобланган ҚҚС суммаси – 18 000 минг сўмга (120 000 х 15%) тенг.

Шундай қилиб, акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати 138 000 минг сўмни ташкил этади (10 х 10 000 + 20 000 + 18 000).

Реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш қиймати 60 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида акцизости маҳсулотининг реализациясини қуйидагича акс эттиринг:


Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Маҳсулотни реализация қилишдан даромад акс эттирилди

100 000

4010

9010

Акциз солиғи ҳисобланди

20 000

4010

6410

ҚҚС ҳисобланди

18 000

4010

6410

Реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

60 000

9120

2810

Ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:

 

Т/р

Товар  (хизмат) лар номи

 

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

 

Ўлчов бирликлари

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати

 

Акциз солиғи

ҚҚС

  

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати

ставка сумма
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12

1

Полиэтилен гранулалар

ХХХХХ

 

т

10

10 000 000

100 000 000

20 %

20 000 000

15 %

18 000 000

138 000 000

 

 

Жами

100 000 000

 

20 000 000

 

18 000 000

138 000 000


 

ҚҚС бўйича ҳисоботда :

  • харидор томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура автомат равишда сотувлар Реестрида акс этади;
  • ҚҚС бўйича солиқ базасига киритилган акциз солиғи суммасини (20 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0101-сатри 3-устунида акс эттиринг;
  • Акциз солиғи суммасидан (20 000 х 15% = 3 000 минг сўм) ҳисобланган ҚҚСни ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0101-сатри 4-устунида акс эттиринг;
  • ҚҚСсиз ва акциз солиғисиз реализация қилиш қийматини (100 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Чегирма билан реализация қилганда ҚҚСни қандай ҳисоблаш керак

Чегирмалар қуйидагича фарқланади

чегирмани бериш пайти бўйича:

  • товар (хизмат)ни реализация қилиш санасига чегирма – товар (хизмат)ни бевосита сотиш пайтида берилади. Масалан, бундай чегирмалар бир вақтда муайян миқдорда товар (хизмат)ни сотиб олишда берилиши мумкин;
  • товар (хизмат)ни реализация қилгандан кейин бериладиган чегирма – харидор томонидан шартномада ёки етказиб берувчининг нарх (тариф) сиёсатида белгиланган шартлар бажарилганда олдинги амалга оширилган етказиб бериш бўйича тақдим қилинади. Масалан, бундай чегирмалар харидор томонидан товар (хизмат)лар муайян ҳажмда муддатидан олдин тўлов эвазига сотиб олинганда берилиши мумкин;

чегирмани бериш шакли бўйича:

  • олдин етказиб берилган товарлар (хизматлар) қийматини камайтириш ёки товар (хизмат)ларнинг келгуси етказиб беришлар учун нархни камайтириш (пул чегирмалари деб номланган) чегирмалар тарзида;
  • муайян миқдордаги товар (хизмат)ни бепул бериш тарзида чегирма (товар ёки бонусли чегирмалар деб номланадиган).

Агар чегирма реализация қилиш пайтида берилган бўлса 

Агар Сиз реализация қилиш бўйича айланма содир этилган санада харидорга чегирма бераётган бўлсангиз, ҚҚСни бундай чегирмаларни чегириб ташлаган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиқиб ҳисобланг 

Мисол
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона харидорга товар реализация қилинган пайтда чегирма берди
ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси товарни сотиш пайтида харидорга катта партиядаги товар хариди учун 5 фоизлик чегирма бермоқда. Чегирма бериш шартлари корхонанинг нарх сиёсати ва олди-сотди шартномасида назарда тутилган.

Реализация қилинаётган товарнинг таннархи – 7 000 минг сўм.

ҚҚСсиз ва чегирмасиз реализация қилиш қиймати – 10 000 минг сўм. Чегирмани ҳисобга олган ҳолдаги қиймати – 9 500 минг сўм (10 000 – 5%).

Бюджет билан ҳисоб-китобларда товарнинг чегирмани ҳисобга олган ҳолдаги қийматига ҳисобланган ҚҚС ҳисобга олинади, – 1 425 минг сўм (9 500 х 15%).

Бухгалтерия ҳисобида сотиш пайтида берилган чегирма билан товар реализациясини қуйидагича акс эттиринг:


Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди

9 500

4010

9020

ҚҚС ҳисобланди

1 425

4010

6410

Реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

7 000

9120

2910


Ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:


Т/р

Товар  (хизмат)лар номи

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

Ўлчов бирликлари

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚС ни ҳисобга олган қиймати

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1-сон товар 

ХХХХХ

 

Дона

10 000

1 000

10 000 000

15 %

1 500 000

11 500 000

2

Чегирма  5%

ХХХХХ

 

 

 

 

–500 000

15 %

–75 000

–575 000

 

 

Жами

9 500 000 

 

1 425 000 

10 925 000 


ҚҚС бўйича ҳисоботда :

  • харидор томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуранинг  якуний маълумотлари сотувлар Реестрида автомат равишда акс этади;
  • чегирмани ҳисобга олган ҳолда ва ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (9 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Асосий партияни сотиш пайтида қўшимча миқдордаги товар (хизмат)ларни бепул бериш билан ҳисобварақ-фактурада бонусни ҳисобга олган ҳолда сотилган товарлар (хизматлар)нинг умумий миқдорини акс эттиринг. Бунда бонусли товар (хизмат)ни қийматсиз акс эттиринг, сабаби харидор бутун етказиб бериш қийматини барча сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳажмига, шу жумладан бепул олинганларга тақсимлаши керак.

Эътибор беринг

Товар (хизмат)ларни беғараз бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди, демак, агар у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа ҚҚСга тортилмайди  . Агар қуйидаги шартларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига риоя қилинганда товарни бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб этироф этилади :

  • даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
  • тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун зарур бўлса ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар алоқаси асослантирилган бўлса;
  • қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Мисол
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона товарни реализация қилиш пайтида қўшимча равишда бонус сифатида муайян миқдорда товарларни берди.
ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси ўзининг нарх сиёсати ва олди-сотди шартномасининг шартларига асосан товарни сотиш пайтида харидорларга бонуслар кўринишида – муайян миқдорда товарларни бепул бериш тарзида чегирма бермоқда:

5 000 дан 10 000 донагача сотиб олишда – қўшимча 500 дона бепул;

10 001 дан 20 000 донагача сотиб олишда – қўшимча 1 000 дона бепул;

20 000 донадан кўп сотиб олишда – қўшимча 1 500 дона бепул.

Харидор 10 000 дона товарни сотиб олди ва бонус тарзида қўшимча равишда 500 дона бепул товарга эга бўлди.

Реализация қилинадиган товар партиясининг таннархи – 7 000 минг сўм. ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилиш қиймати – 10 000 минг сўм.

Товар реализацияси қийматига ҳисобланган ҚҚС – 1 500 минг сўм (10 000 х 15%).

Бонус сифатида бепул берилган товарнинг таннархи – 350 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида сотиш пайтида берилган бонус билан товар реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарни реализация қилишдан даромад акс эттирилди

10 000

4010

9020

ҚҚС ҳисобланди

1 500

4010

6410

Реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

7 000

9120

2910

Бонус сифатида берилган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

350

9410

2910

Ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:

 

Т/р

Товар  (хизмат)лар номи

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

Ўлчов бирликлари

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚС ни ҳисобга олган қиймати

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1-сон товар 

ХХХХХ

 

дона

10 000

1 000

10 000 000

15 %

1 500 000

11 500 000

2

 1-сон товар(бонус)

ХХХХХ

 

дона

500

0

0

15 %

0

0

 

 

Жами

10 000 000

 

1 500 000

11 500 000

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда :

  • харидор томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура якуний маълумотлари автомат равишда сотувлар Реестрида акс этади;
  • ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (10 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Агар чегирма аввал амалга оширилган етказиб беришлар бўйича берилган бўлса

Агар Сиз харидорларга аввал амалга оширилган етказиб бериш бўйича улар томонидан шартномада назарда тутилган қандайдир шартлар бажарилган тақдирда чегирма бераётган бўлсангиз ҚҚСни қуйидагича ҳисобланг :

  • товар (хизматлар кўрсатиш)ни сотиш пайтида ҚҚСни шартномада белгиланган қиймат устига (чегирмани ҳисобга олмаган ҳолда) ҳисобланг;
  • харидор томонидан чегирмани олиш шартларига риоя қилинганда чегирма суммасига ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг. Унда ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишни ва солиқнинг аввал ҳисобланган суммасини акс эттиринг.
Эътибор беринг
ҚҚС бўйича солиқ базасига реализация қилиш пайтидан бошлаб фақатгина йил давомида тузатиш киритиш мумкин, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида .
Мисол
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона харидорга муддатидан олдин тўлов эвазига умумий етказиб бериш қийматидан чегирма берди.
Олди-сотди шартномаси шартларига кўра етказиб берилган товарга муддатидан олдин тўлов эвазига ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси харидорларга 5 фоизлик чегирма тақдим қилмоқда.

Харидор товарни сотиб олиш учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 11 500 минг сўм қийматли шартнома тузди. Кейин у 15 фоиз миқдорида 1 725 минг сўмлик олдиндан тўловни амалга оширди (11 500 х 15%). Қолган суммани товар етказиб берилгандан сўнг 15 кун ичида ўтказиб бериши керак эди. Харидор чегирмадан фойдаланиб, товар етказиб берилгандан сўнг қолган қарздорликни уч кундан кейин тўлади – 9 200 минг сўм (11 500 – 1 725 – 11 500 х 5%).

Реализация қилинган товар партиясининг таннархи – 7 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида харидор томонидан шартноманинг муайян шартларига риоя қилинганда олдин амалга оширилган етказиб бериш бўйича берилган чегирма билан реализация қилинган товарни қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Товарларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди

10 000

4010

9020

ҚҚС ҳисобланди

1 500

4010

6410

Реализация қилинган товарнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

7 000

9120

2910

Чегирма акс эттирилди (харидор томонидан чегирмани қўллаш учун шартномада назарда тутилган муддатда тўлов амалга оширилгандан кейин)

500

9050

4010

Чегирма суммасига тўғри келадиган ҚҚСга тузатиш киритиш

75

6410

4010

9050-счётнинг ёпилиши

500

9020

9050

Ушбу ҳолатда иккита ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш зарур – асосий ва қўшимча.

Асосий ҳисобварақ-фактурани сотиш пайтида расмийлаштиринг ва қуйидагича тўлдиринг:


Т/р

Товар  (хизмат)лар номи

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

Ўлчов бирликлари

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1-сон товар

ХХХХХ

 

дона

10 000

1 000

10 000 000

15 %

1 500 000

11 500 000

    Жами  10 000 000   1 500 000 11 500 000


Қўшимча ҳисобварақ-фактурани чегирма бериш шартлари бажарилган сана билан расмийлаштиринг (мазкур ҳолатда тўлов келиб тушган санада) ва унда чегирма суммасини акс эттиринг:


Т/р

Товар  (хизмат)лар номи

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

Ўлчов бирликлари

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1-сон товарга  5 % лик чегирма

ХХХХХ

 

 

 

– 500 000

–500 000

15 %

– 75 000

–575 000

 

 

Жами

–500 000

 

–75 000

–575 000


ҚҚС бўйича ҳисоботда операцияни қуйидагича акс эттиринг :

товарни реализация қилиш ойида:

  • асосий ҳисобварақ-фактуранинг маълумотлари унинг харидор томонидан тасдиқлангандан кейин автомат равишда сотувлар Реестрида акс этади;
  • асосий ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (10 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг;

чегирмани бериш ойида:

  • қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг манфий маълумотлари у харидор томонидан тасдиқлангандан кейин автомат равишда сотувлар Реестрида акс этади;
  • қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚСсиз реализация қилиш қийматига тузатиш киритиш суммасини (- 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Агар асосий ва қўшимча ҳисобварақ-фактуралар бир ойда расмийлаштирилган бўлса, ҚҚС ҳисоб-китобига 1-иловада чегирма суммасига тузатиш киритилган реализация қилиш қийматини акс эттиринг.

Импорт қилинган товарларни реализация қилинганда ҚҚС қандай ҳисобланади

Агар сиз импорт қилинган товарларни реализация қилаётган бўлсангиз, харидорга тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактурада реализация қилиш қийматидан келиб чиқиб, ҚҚСни ҳисобланг. Лекин бюджетга тўланадиган ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда бу ҳолатда солиқ базаси божхона органлари томонидан ушбу товарларни импорт қилишда ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган қийматдан кам бўлиши мумкин эмас

СҚҚС = (СРимп х Ст) ≥ (Сбожх х Ст),

бу ерда:
СҚҚС – ҚҚС суммаси;
СРимп – импорт қилинган товарнинг ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати;
Ст – ҚҚС ставкаси 15%;
Сбожх. – товарнинг божхона органлари томонидан аниқланадиган қиймати

 

Мисол
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона божхона қиймати реализация қилиш қийматидан юқори бўлган импорт қилинган товарларни реализация қилмоқда.
ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси контракт қиймати сўмга ҳисоб-китоб қилинганда 50 000 минг сўмни ташкил қиладиган товарни импорт қилмоқда.

Ушбу товарни импорт қилишда тўланадиган ҚҚСни ҳисоблаш учун божхона органлари солиқ базасини 80 000 минг сўм миқдорида аниқлашди.

У товарнинг божхона қийматини, божхона божи ва акциз солиғини ўз ичига олади.

Шундай қилиб, божхонада тўланган ҚҚС суммаси 12 000 минг сўмни (80 000 х 15%)ни ташкил этди.

Импорт қилинган товар кейинчалик 87 400 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС – 11 400 минг сўмга сотилди.

Реализация қилиш қиймати ҚҚСсиз 76 000 минг сўм бўлган товарни импорт қилишда ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш учун базадан (80 000 минг сўм) камроқ бўлганлиги боис корхона солиқ базасини 80 000 минг сўмгача ошириши ва бюджетга ҚҚСни 600 минг сўмга қўшимча ҳисоблаши лозим ((80 000 – 76 000) х 15 %).

Харидордан нарх таркибида ҚҚС 11 400 минг сўм олинганлиги сабабли корхона қўшимча ҳисобланган ҚҚСни (600 минг сўмни) ўзининг харажатларига олиб боради.

Бухгалтерия ҳисобида импорт қилинган товарни реализация қилинишини қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг
 мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Импорт қилинган товар контракт қиймати бўйича сўмга ҳисоб-китоб қилиниб кирим қилинди

50 000

2910

6010

Товарларнинг харид қийматига киритиладиган божхона тўловлари ва бошқа харажатлар акс эттирилди

20 000

2910

6990

Импорт қилинганда ҚҚС ҳисобланди ва тўланди

12 000

4410

6990

6990

5110

Импорт товарининг реализацияси акс эттирилди

76 000

4010

9020

Реализация қилиш бўйича ҚҚС ҳисобланди

 

11 400

4010

6410

600 9430

Реализация қилинган товарнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди
(50 000 + 20 000)

70 000

9120

2910

Импортда тўланган ҚҚС ҳисобга олинди

12 000

6410

4410

Ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:

 

Т/р

Товар  (хизмат) лар номи

Товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди

Товарлар (хизматлар) штрих коди

Ўлчов бирликлари

Миқдори

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган қиймати

ставка

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1

1-сон товар 

ХХХХХ

 

дона

10 000

7 600

76 000 000

15 %

11 400 000

87 400 000

 Жами:

76 000 000

 

11 400 000

87 400 000


ҚҚС бўйича ҳисоботда:

  • товарни реализация қилишда харидор томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура автомат равишда сотувлар Реестрида акс этади;
  • ҚҚСсиз реализация қилиш қийматини (76 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг;
  • импорт қилишда ҚҚСни ҳисоблаш учун божхона органлари томонидан аниқланадиган қиймат ҳамда ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати ўртасидаги 4 000 минг сўмлик фарқни (80 000 – 76 000) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0104-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал