Рекомендации

Иш вақти ҳисоби қандай юритилади

30.12.2020
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш вақтини ҳужжатли қайд этиш;
– ҳисобот даври учун рухсат этилган иш вақти давомийлигини қандай ҳисоблаш мумкин;
– қандай иш вақти ҳисобини танлаш керак;
– иш вақти ҳисоби табели қандай тўлдирилади.

 

Иш вақтини ҳужжатли қайд этиш

Хар бир ходимнинг иш вақти ҳисобини юритинг ва бунинг учун махсус ишлаб чиқилган ҳужжатларда қайд этинг: табелда, журналда ва бошқаларда.

Иш вақти ҳисобининг туридан келиб чиқиб ҳисобга олиш ҳужжатини расмийлаштиринг: кунлик ёки жамланма.

Кунлик ҳисоб бўйича ҳар бир ходим томонидан ишланган вақтни ҳар куни ҳисобга олинг. 5 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунлик иш вақти муддати 8 соатдан, 6 кунлик иш хафтасида эса ҳар кунлик иш вақти муддати 7 соатдан кўп бўлиши мумкин эмас. Юқорида кўрсатилган иш вақти муддатидан ортиғи иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Бунда шуни унутмангки, айрим ходимларда қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти бўлиши мумкин. Шунинг учун уларнинг ҳар кунлик иш вақти муддати меъёри умумбелгиланган меъёрдан кам бўлади.

Мисол
Ногирон-ходим учун иш вақти ҳисоб-китоби
Ногирон-ходим ҳафтада 36 соатдан ортиқ ишламаслиги лозим . Демак унинг учун 6 кунлик иш ҳафтасида кунига 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида 7 соатдан ошмайдиган иш вақти муддатини белгилаш зарур.

Агар ходимнинг ҳар кунлик иш вақти муддати давомийлиги ўзгарувчан бўлса ёки ҳар кунлик вақтининг нормал муддатига риоя этишнинг имкони бўлмаса, унда иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланг.

Бундай усул билан ходим учун рухсат этилган иш вақти миқдорини бир кун учун эмас балки узоқ вақт оралиғи (ҳисоб даври): ҳафталик, ойлик, чорак ва ҳ.к. учун аниқланг, бироқ бир йилдан ошмасин. Одатда, агар ташкилотда бажариладиган вазифалар ҳажми бир маромлик ҳусусиятга эга бўлмаса (қурилиш-монтаж ишлари, қишлоқ хўжалиги ва ҳ.қ.) узоқ муддатли (чораклик, ярим йиллик, йиллик) ҳисоб даври белгиланади.

Шунингдек, иш куни (смена) 12 соатдан ошмаслиги лозимлигини эсда тутинг.

Вазият
«Уч суткадан кейин» иш жадвали
Хусусий клиникада ўрта тиббиёт ходимлари учун «уч суткадан кейин» иш тартиби ўрнатилган.
Агар бунда ҳисоб даврининг рухсат этилган муддатига риоя этилганида бундай иш вақти тартибини қўллаш мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас. МКнинг 123-моддасига мувофиқ ҳатто агар ҳисоб даврида ушбу ходим ишлаган вақт муддати белгиланган иш вақти меъёрига тўғри келса ҳам, иш сменаси вақти муддати 12 соатдан ошиши мумкин эмас.

Ҳисоб даврида ишланган вақт белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини кузатиб боринг. Агар ҳисоб даври бир ой деб қабул қилинган бўлса, унда алоҳида олинган ҳафтада 40 соатдан ортиқ ишлаши мумкин, бироқ унда ой учун ҳисоб-китобда ортиқча иш вақти бўлмаслиги лозим. Яъни, ҳисоб даври учун умумий ишланган вақт муддати рухсат этилган вақт меъёрига мувофиқ бўлиши лозим.

Мисол
Иш вақти меъёрининг ҳисоб-китоби
Ташкилотда ҳисоб даври 5 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан бир ойга тенг.
2020 йил ноябрь ойи учун иш вақти меъёри 168 соатни (ҳисоб-китоб тартиби қуйида кўринг) ташкил этади.
Мазкур ойнинг биринчи икки ҳафтасида ходим 90 соат ишлаган, бу белгиланган меъёрдан 10 соатга кўпдир (40 с. + 40 с. = 80 с. ).
Демак, ойнинг...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь