Ишлаб чиқариш таннархини шакллантириш

18.04.2023
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– таннархни аниқлаш усуллари:
          оддий усул;
          меъёрий усул;
          буюртмали усул;
          босқичли усул;
– биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи:
         натурал кўрсаткичлар усули;
– бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосидаги таннарх:
         реализация қилишнинг соф қиймати усули;
         ялпи фойданинг доимий улуши усули;
– қўшимча маҳсулотлар бўлганда уларнинг таннархини аниқлаш:
         қўшимча маҳсулотнинг ҳақиқатда реализация қилинишини ҳисобга олиш усули;
         ҳақиқатда ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотни ҳисобга олиш усули;
– маҳсулотларни ҳисобга олинган нархлар бўйича ҳисобга олиш.

 

I-III  чораклар Фойда солиғи Ҳисоботи 2-илова 020-сатрида  сотилган маҳсулотнинг (товар, иш ва хизматлар) таннархини акс эттиринг. Йил охирида  таннарх баҳоси 2.1(а) ёки 2.1(б)-иловада уни аниқлаш усулига қараб миқдор ёки харажатлар моддалари бўйича шакллантирилади. Сотилган маҳсулот таннархи бухгалтерия ҳисобида 9100-гуруҳ счётларида акс эттирилади.

Эътибор беринг

2.1(а) ва 2.1(б)-иловаларда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича ишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади.

Сотилган маҳсулот (товар, хизмат) таннархини  аниқлаш учун:

1) ишлаб чиқарилган маҳсулотга сарфланган харажатларни шакллантиринг;

2) маҳсулот бир бирлигининг таннархини аниқланг.

Сотилган маҳсулот таннархини ҳисоблаш учун маҳсулот бир бирлиги таннархини сотилган маҳсулот сонига кўпайтиринг.

Мисол
Сотилган маҳсулот таннархини аниқлаш
Корхона ҳисобот даврида 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Маҳсулот таннархига қуйидагилар киритилди:
материаллар қиймати – 40 000 минг сўм;
ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи – 30 000 минг сўм;
ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ – 3 600 минг сўм;
ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси – 6 400 минг сўм.
Жами 700 бирлик маҳсулот сотилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
  

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди (1–4-ўтказмалар):

Материаллар қиймати

40 000

2010

1010

Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг иш ҳақи

30 000

2010

6710

Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ

3 600

2010

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro