Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритиш
Тавсияда:
– тузатиш киритиш қоидалари;
– товарнинг қайтарилиши;
– битим шартларининг ўзгартирилиши;
– нархларнинг ўзгартирилиши;
– кўрсатилган хизматлардан воз кечилиши.
Тузатиш киритиш қоидалари
Қуйидаги ҳолатларда товарни (иш, хизматлар) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритинг :
- товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
- битим шартлари ўзгартирилганда;
- нархлар ўзгартирилганда, харидор томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
- кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Даромадларга тузатиш киритишни, товар қайтарилган, битим шартлари ўзгартирилган ва шунга ўхшаш вазиятлар содир бўлган солиқ даврида амалга оширинг . Шу даврнинг ўзида даромадга киритилган тузатиш суммасини ўсиб борувчи тартибда Фойда солиғи ҳисоб-китоби 1-сон иловасининг 190-сатрида ҳисобга олинг.
2022 йилнинг майида товарларнинг 23 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 000 минг сўм миқдоридаги қисми қайтарилди.
Реализация қилишдан олинган даромадни (100 000 минг сўм) 2021 йилнинг ҳисоботида, товарларнинг қайтарилиши ва даромаднинг 20 000 минг сўмга камайишини эса – 2022 йилда акс эттирамиз.
Даромадга тузатиш киритилган 20 000 минг сўмлик суммани Ҳисоб-китобга 1-сон илованинг 190-сатрида «минус», яъни манфий белги билан ҳисобга оламиз.
Даромадга тузатиш киритилганда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг . У товарларни (хизматларни) олувчи харидор томонидан тасдиқланиши лозим.
Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни кўрсатинг:
- ҳужжат рақами ва...