Бирламчи ҳужжатлар билан ишлаш тартиби

05.04.2021
author avatar

Шарофитдин Хайдаров

Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва регистрлари;
– бошланғич ҳужжатларнинг қонун билан тасдиқланган ва тасдиқланмаган шакллари;
– бошланғич ҳужжатларни қандай тўлдириш керак;
– ҳисоб ҳужжатларининг бухгалтерияга қабул қилиниши;
– қабул қилинган бошланғич ҳужжатда ноқонуний операция қайд этилган бўлса, нима қилиш керак;
– ҳужжатдаги хатоларни қандай тузатиш керак;
– ҳужжатлардаги имзолар;
– корхонада бош бухгалтер бўлмаса нима қилиш керак;
– имзо ўрнига факсимиледан фойдаланиш мумкинми;
– ҳужжатларга имзо қўймаслик учун жавобгарлик;
– ҳужжатлардаги муҳрлар;
– бошланғич ҳужжатларни чет тиллардан таржима қилиш.

Корхонанинг барча молиявий ва хўжалик операциялари ҳужжат билан расмийлаштирилиши лозим   .

Бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия регистрлари ва бошқа ҳужжатлар қуйидагилар учун асос бўлади:

  • солиқ солиш объектлари ва  солиққа тортиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ;
  • даромад ва харажатларни тасдиқлаш. 

Шундай қилиб, бухгалтерия ҳужжатларисиз солиққа тортиш ҳам, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам мумкин эмас. Шу боис, уларнинг йўқлиги ёки нотўғри тўлдирилганлиги натижасида юзага келадиган солиқ ва бухгалтерия хатолари учун масъулиятни зиммангизга олишингизга тўғри келади.

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва регистрлари

Шундай қилиб, бошланғич ҳужжатлар :

  • молиявий ва хўжалик операцияларининг ҳақиқий амалга оширилганлигини тасдиқлайди. Улар корхонада маълум бир иқтисодий ҳаракат ҳақиқатдан ҳам амалга оширилганлигини исботлайди. Шунинг учун уларни оқловчи ҳужжатлар ҳам деб аташади;
  • хўжалик операцияларини амалга ошириш учун рухсат бериш, уларни амалга ошириш учун фармойишни ёки буйруқни қайд қилиш. Бундай бошланғич ҳужжатлар фармойиш берувчи  ҳужжат ҳисобланади.

Бу иккита қоидага олиб келади:

1) агар бошланғич ҳужжат бўлмаса, сиз бухгалтерия ҳисобида хўжалик операцияларини акс эттириш ҳуқуқига эга эмассиз. Масалан, товар харидорга бериб юборилганда, уни тасдиқловчи бошланғич ҳужжатларни (ҳисобварақ-фактура, юк хати, далолатнома ёки бошқа ҳужжат) олмагунингизча, буни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин эмас;

2) агар хўжалик операциялари ҳали амалга оширилмаган бўлса, у амалга оширилгандай  бошланғич ҳужжат расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин эмас. Бу ҳужжатларни қалбакилаштириш деб баҳоланади.

Қуйидагича харакат қилишингизни тавсия этамиз:

  • оқловчи ҳужжатларни операциялар амалга оширилганда расмийлаштиринг. Агар бунинг иложи бўлмаса – операция тугаши билан дарҳол расмийлаштиринг;
  • фармойиш берувчи ҳужжатларни операция бошланишидан олдин расмийлаштиринг.

Амалиётда, хўжалик операциялари амалга оширилгандан кейин ҳам уни тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳолатларга дуч келинади. Амалга оширилган операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун, бошланғич ҳужжатни ўзингиз расмийлаштиринг.  

Вазият
Хом ашё омборга етказиб берилди, ҳисобварақ-фактура “йўлда” номаълум жойда ушланиб...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro