ЖШДСни қандай тўлаш ва ҳисоботни қачон тақдим этиш керак
Тавсияда:
– ЖШДСни ким ушлаб қолиши керак;
– солиқ агентидан қандай даромадлар ушлаб қолинади;
– солиқ агентига ЖШДС қайси муддатларда тўланади;
– ҳисобда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДС қандай тўланади;
– ЖШДС бўйича ҳисоботларни қачон тақдим этиш керак.
ЖШДСни ким ушлаб қолиши керак
ЖШДС қуйидагиларга ҳисобланади ва бюджетга тўланади:
- жисмоний шахсга даромад тўлайдиган солиқ агентлари;
- жисмоний шахснинг ўзи.
Қуйидагилар солиқ агентлари бўлиши мумкин :
- Ўзбекистон юридик шахслари;
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- юридик шахслар – фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари;
- Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахсларнинг ваколатхоналари;
- мол-мулкни сотиб олган жисмоний шахслар. Агар жисмоний шахслар бошқа жисмоний шахсдан акцияларни, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслардан УФдаги улушларни, кўчмас мулк, корхоналар, инвестиция фондлари пайларини сотиб...