Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни кимлар ва қандай тўлайди

01.11.2020
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқни тўловчилар;
– солиқ солиш объекти;
– солиқ ставкалари;
– солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш;
– солиқни тўлаш ва солиқ ҳисоботи.

Солиқни тўловчилар  

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тўланади :

  • ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи;
  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олувчи.

Ўзбекистон ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар - ер қаъридан фойдаланувчилар:

  • конларни излашни ва разведка қилишни;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олишни;
  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни.

Фойдали қазилмалар - бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари.

Фойдали компонент - бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.

Қазиб чиқарилган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар минерал хом ашё бўлиб ҳисобланади. Техноген минерал ҳосилалар - бу кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилар .

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro