6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» счёти

27.09.2021

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар» счётининг кредитида ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, пенсиялар ва шу каби бошқа суммалар акс эттирилади. 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар« счётининг дебетида ҳисоблаб ёзилган меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.

6710-счёт бўйича корреспонденция:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнаклари ушлаб қолинди

6710

42204290

Акцияга обуна бўйича мажбуриятлар сўндирилди

6710

4610

Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ходимлардан ушлаб қолинди

6710

4710

Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар ушлаб қолинди

6710

4730

Корхона ходимларидан маҳсулот, иш, хизматлар қиймати ушлаб қолинди

6710

4790

Ходимларга ҳисоблаб ёзилган суммалар (иш ҳақи, мукофотлар ва ҳ.к.) кассадан тўланди ва пластик карталарга ўтказилди

6710

50105110

Ижтимоий суғурта тўловлари ҳисоблаб ёзилди

6710

6520

Муддатида берилмаган иш ҳақи депонентланди

6710

6720

Корхона ходимларига қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар берилди

6710

68207820

Иш ҳақидан алиментлар, коммунал тўловлар ва бошқалар ушлаб қолинди

6710

6990

Корхона ходимларидан жарималар ушлаб қолинди

6710

9330

Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

08100890

6710

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш операциялари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди

10101120

29102990

6710

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш операциялари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510-счётни қўллаган ҳолда)

1510

6710

Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришлар, умумишлаб чиқариш цехлари, бракни тўғирлаш бўйича ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ишчиларига меҳнат ҳақи суммалари ҳисоблаб ёзилди

20102310251026102710

6710

Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва ҳ.к.)

3190

6710

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, пенсиялар ҳисоблаб ёзилди

4520

6710

Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи бўйича ва ҳоказолар) кассага қайтарилди

5010

6710

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоблаб ёзилган меҳнат ҳақи

9210

6710

Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа операцияларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

94109430

6710

Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилишда қатнашган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9720

6710

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал