8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти

29.09.2021

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида улар қийматидаги ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкни қайта баҳолаш натижасида резерв капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади.

Агар қайта баҳолашлар натижасида мулк қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг бундан олдинги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашлардаги қийматидан ошган арзонлаштирилган суммаси харажат сифатида тан олинади ва 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади.

8510-счёт бўйича корреспонденция:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Қуйидаги активлар қийматининг камайтирилиши натижасида (ўтган қайта баҳолашларда оширилган миқдори доирасида) резерв капиталининг камайиши:

 

 

а) асосий воситалар;

8510

01100199

б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар; 

 

0310

в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;

 

07100720

г) тугалланмаган қурилиш;

 

0810

д) узоқ муддатли инвестициялар

 

06100690

ўтган қайта баҳолаш қийматларидан ошган суммага:

 

 

а) асосий воситалар;

9430

01100199

б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар; 

 

0310

в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;

 

07100720

г) тугалланмаган қурилиш;

 

0810

д) узоқ муддатли инвестициялар

 

06100690

Асосий воситалар эскиришини қайта баҳолаш:

 

 

а) қиймати оширилганда;

 

8510

 

02110299

 

б) қиймати камайтирилганда.

02110290

8510

Қуйидаги мулкни қўшимча баҳолаш натижасида резерв капиталининг кўпайиши:

 

 

а) асосий воситалар;

01100199

8510

б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар; 

0310

 

 

в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;

07100720

 

г) тугалланмаган қурилиш;

0810

 

д) узоқ муддатли инвестициялар

06100690

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал