2026 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2026 йил декабрь ойи – йилнинг молиявий якунларини чиқариш ва бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш зарур. Биз солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топшириш ва онлайн-НКТ чекларини тузатиш муддатларини дам олиш кунлари туфайли кўчиришларни ҳисобга олган ҳолда жамладик. Янги йил олди югур-югурида ҳеч нарсани қўлдан бермаслик ва йилни жарима ҳамда пенясиз ёпиш учун жадвал билан таққослаб боринг.

Эътибор беринг

Муддатлар ҳақида Телеграм-каналимизда олдиндан эслатиб ўтамиз.

 

Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил декабрь ойида бирорта ҳам назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботи ва тўлов муддатлари батафсил баён этилган. Яна жадвал кўринишидаги қисқа шпаргалка (юклаб олиш учун) мавжуд. Унинг ёрдамида сиз солиқ тўловлари ва ҳисоботларни топширишнинг долзарб муддатларини осонгина текшира оласиз.

 

5 декабрь – сўнгги кун

 (5 декабрь шанба бўлгани учун 7 декабрга кўчирилади):

  • 2026 йил ноябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш .

 

7 декабрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар тўлаш  .  

Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади.

 

9 декабрь – сўнгги кун:

  • Қуйидаги ҳуқуқлар бўйича 2026 йил декабрь ойи учун йиғимларни тўлаш :

– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш;

– пиво ва пиво ичимликлари чакана савдоси;

– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.

 

10 декабрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш ;

 

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан боғлиқ битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил декабрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун – йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида ер солиғини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чорак учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун 2026 йил ноябрь ойида Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун ариза тақдим этиш .

16 ёшгача ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Ушбу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 декабрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил учун қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қолган қисмини (йиллик сумманинг 30 фоизи) тўлаш .

 

15 декабрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлаш ;  

 

2026 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини топшириш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини топшириш муддатларидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлаш ;

 

  • солиқ агентлари томонидан ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 2026 йил ноябрь ойи учун БҲМнинг 12 000 бараваригача бўлган даромадлари бўйича ҳисобот тақдим этилиши ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ;

 

Эслатиб ўтамиз

2026 йил 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтиш учун даромаднинг чекланган миқдори БҲМнинг 12 000 баравари миқдорида белгиланди .

ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тўлов ташкилотларининг рақамли платформалари орқали олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган белгиланган чегарагача бўлган миқдордаги даромадлари бўйича тўлов ташкилотлари солиқ агенти деб эътироф этилади .

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг юридик шахслардан олган даромадлари бўйича ушбу юридик шахс солиқ агенти деб эътироф этилади. Юридик шахс солиқ органларини хабардор қилиш асосида солиқни тўлов манбаида ушлаб қолади .

 

  • Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  ;

 

  • 2026 йил учун қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш .

 

20 декабрь – сўнгги кун

 (20 декабрь якшанба бўлгани учун 21 декабрга кўчирилади):

  • 2026 йил ноябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш, шу жумладан соддалаштирилган 6%лик ҚҚС бўйича ;

 

  • Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш :

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно .

Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар ;

 

  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш :

– айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан, агар солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошса –  2026 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
– айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан, агар солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлса, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан –  2026 йил IV чорак учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

 

  • 2026 йил IV чорак учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини тўлаш – йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ;

 

  • 2026 йил IV чорак учун айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш ;

 

  • Солиқ агентлари томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади ;

 

  • Солиқ агентлари томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш .

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • Юридик шахслар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш ;

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

 

23 декабрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилган солиқ тўловчилар, ҳар ойлик бўнак тўловларини шу чорак якунлангандан сўнг тўлайдилар .

 

25 декабрь – сўнгги кун:

  • 2026 йил ноябрь ойи учун боқувчисини йўқотганлик, ногиронлик, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ меҳнат жароҳати ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш учун маблағлар тўлаш . 

 

Маълумот учун:

1. Муддатлар кунларда белгиланган бўлса, улар қандай ҳисобланади?

Агар муддат кунларда белгиланган бўлса, у календарь кунлар назарда тутилаётгани аниқ кўрсатилмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш куни ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .

2. Муддатнинг охирги куни дам олиш кунига тўғри келса, нима қилиш керак?

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади  .

3. 2026 йилда Ўзбекистонда солиқлар (йиғимлар) тўланмагани ва кечиктирилгани ҳамда ҳисобот ўз вақтида топширилмагани учун жарималар

Солиқлар ва йиғимларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик Солиқ кодексининг 224-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади – тўланмаган солиқ, йиғим суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима.

Солиқлар ва йиғимларни тўлаш кечиктирилганда ҳар бир кечиктирилган кун учун тўланмаган солиқ суммасидан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 қисми миқдорида пеня ҳисобланади  .

Солиқ тўловчи томонидан солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) фуқароларга БҲМнинг 1 баравари, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text205067_bosh_buhgalter_rejasi