IX бўлим. 10-§. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счёт 9900

02.10.2021

432. 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий ва молиявий фаолият бўйича олинган даромадлар ва фавқулодда даромадлар йиғиндисини ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтиришдан ҳосил бўлади. 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лари, кредитида эса даромадлари (фойдаси) акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаларни таққослаш йўли билан ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўриш мумкин.

Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебети ва кредитидаги айланма йиғилиб, счёт бўйича умумий сальдо ҳисобланади ва айнан у ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодалайди.

Ҳисобот йилининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910-«Якуний молиявий натижа» счёти 8710-«Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (зарари)» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.

433. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счёт (9900) бўйича корреспонденция:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

90109020,

9030

9910

Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

91109150

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

93109390

9910

Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

94109430

Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

95109590

9910

Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

96109690

9710-«Фавқулодда фойда» счётининг ёпилиши

9710

9910

9720-«Фавқулодда зарар» счётининг ёпилиши

9910

9720

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

98109820

Ҳисобот йилининг соф фойдаси

9910

8710

Ҳисобот йилининг соф зарари

8710

9910

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал