9910-«Якуний молиявий натижа» счёти

02.10.2021

9910-«Якуний молиявий натижа» счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий ва молиявий фаолият бўйича олинган даромадлар ва фавқулодда даромадлар йиғиндисини ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтиришдан ҳосил бўлади. 9910-«Якуний молиявий натижа» счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лари, кредитида эса даромадлари (фойдаси) акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаларни таққослаш йўли билан ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўриш мумкин.

9910-счёт бўйича корреспонденция:

 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Ҳисобот йилининг соф фойдаси

9910

8710

Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

91109150

Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

94109430

Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

96109690

9720-«Фавқулодда зарар» счётининг ёпилиши

9910

9720

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

98109820

Ҳисобот йилининг соф зарари

8710

9910

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

90109020,

9030

9910

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

93109390

9910

Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

95109590

9910

9710-«Фавқулодда фойда» счётининг ёпилиши

9710

9910

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал