Меъёрий ҳуқуқий негиз

07.10.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

1. Кириш 

1.1 Меъёрий-ҳуқуқий негиз 

Меъёрий ҳуқуқий база молиявий ахборотни шаффоф ва адолатли акс эттирилишида ва шу билан биргаликда акциядорлар (таъсисчилар) ва бошқа фойдаланувчилар эҳтиёжини қондиришда энг муҳим элемент ҳисобланади.

Шу жиҳатдан молия соҳасининг ривожига хизмат қилувчи, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги шарт-шароитларига мос меъёрий-ҳуқуқий негиз ишлаб чиқиш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Бундай масъулиятли вазифани дунё ҳамжамиятида Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари кенгаши (БҲХСК-IASB-International accounting standards board) ўз зиммасига олган бўлиб, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) белгиланган тамойиллар (Молиявий ҳисоботнинг концептуал асоси) асосида ишлаб чиқади.

1.1.1 Тамойилларга асосланган ва қоидаларга асосланган ҳисоб тизимлари.

Тамойилларга асосланган ҳисоб тизимида ҳисоб стандартлари белгиланган тамойиллар асосида ишлаб чиқилади. Қоидаларга асосланган ҳисоб тизимида хар бир юзага келадиган ҳисоб операцияси учун алоҳида ёндашув ишлаб чиқилади. Иккисида ҳам камчилик ва афзаллик томонлари мавжуд.

Концептуал асос стандартларни ишлаб чиқиш  учун асос бўлган энг муҳим тамойилларни белгилайди. Бу тизим ҳисоб стандартлари бир-бирини инкор этмаслиги ва стандартлардан ҳар қандай оғиш концептуал асосда белгиланган тамойилларга мувофиқлигини баҳолаш имконини беради. Мана шу тизим тамойилларга асосланган ҳисоб тизими ҳисобланади.

Қоидаларга асосланган ҳисоб тизими ҳар бир ҳолатни алоҳида ёндашув билан қамраб олишга асосланган бўлиб, натижада жуда кўп миқдордаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар пайдо бўлишига олиб келади. Масалан, бундай тизим АҚШ давлатида амал қилади. Ўтган давр шуни кўрсатдики, кенг қамровли меъёрий ҳужжатлар ҳам ҳар доим молиявий қоидабузарликлар олдини олиш имкониятини бермайди. Ушбу тизимнинг асосий устунлиги шундаки, мулоҳаза қилиш масаласини камайтиради. Суд жараёнлари ва тортишувли ҳолатлардан узоқ бўлишни хоҳлаган аудиторлар қоидаларга асосланган ҳисоб тизимини афзал кўришади.

1.1.2 Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг (МҲХС) афзалликлари ва камчиликлари

МҲХСни қабул қилишнинг афзаллик ва камчилик томонларини хар бир давлат учун алоҳида қараш лозим. Ҳозирда бундай таққослаш айниқса АҚШда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

МҲХСларнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • ташкилотлар ўзининг молиявий ҳисоботларини чет элдаги рақобатчиси билан бир хил асосларда тақдим этиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида ушбу ҳисоботларни қиёслаш имконини беради.
  • компания акциялари ликвид бўлади ва чет элдан капитал жалб этиш имконини беради. Чунки чет эл инвестори сизнинг молиявий ҳисоботингизни тушуна олади.
  • чет ...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro