Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

07.10.2021

1.2 Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Ҳар қандай тамойилларга асосланган ҳисоб тизимларида концептуал асос шаклллантирилиб, шу асосида ҳисоб стандартлари ишлаб чиқилади. Концептуал асос бу молиявий ҳисоботларни тузишда умумий қолипни эслатадиган назарий тамойиллар жамланмасидир.

Бу назарий тамойиллар янги ҳисоб стандартларини ишлаб чиқишга ва амалдаги ҳисоб стандартларини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Молиявий ҳисобот тузиш жараёни ташкилот ва фойдаланувчилар учун иқтисодий қарорлар қабул қилишда фойдали бўлган маълумотни етказиб беришдан иборат. Шунинг учун, концептуал асос қайси операциялар ҳисобга олиниши лозим, улар қандай баҳоланади ва қандай шаклда фойдаланувчига тақдим этилиши керак деган саволларга жавоб топишда назарий асос бўлиб ҳисобланади. Концептуал асос ўз табиатига кўра назарий бўлса ҳам, аслида муҳим амалий аҳамиятга эга.

1.2.1 Концептуал асос ва БҲУТ

Концептуал асос молиявий ҳисоботни ташқи фойдаланувчилар учун тайёрлаш ва тақдим этишнинг асослари бўлиб хизмат қиладиган тамойилларни белгилайди.

Концептуал асосга эга бўлмасдан ҳисоб стандартлари яратиш худди ёнғиннинг олдини олиш эмас, балки қаерда ёнғин чиқса, дарҳол бориб ўчиришга ўхшайди. Шунинг учун кўпчилик замонавий қўлланмаларда аниқ тамойилларга асосланган ҳисоб тизимидаги ҳисоб стандартлари ишлаб чиқувчилари архитектор ёки дизайнерга ўхшатилса, қоидаларга асосланган ҳисоб тизимидаги ҳисоб стандартлари ишлаб чиқувчилари ўт ўчирувчига ўхшатилади.

Концептуал асосга эга бўлмасликнинг яна бир камчилиги – фундаментал тамойилларга ҳар бир стандартда алоҳида-алоҳида мурожаат қилиниши амалиётда стандартларни бир бирига қарама-қарши бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Бу ўз навбатида ноаниқликка олиб келади ва молиявий ҳисоботларни ўринли ва рўйи-рост тақдим этилишига таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, концептуал асос ҳисоб стандартлари ишлаб чиқувчиларини турли манфаатдор томонларнинг сиёсий босимларига қарши тура олишига ёрдам беради.

Концептуал асоснинг ижобий ва салбий томонлари

Концептуал асоснинг ижобий томонлари қуйидагилардан иборат:

-       Муҳимлиги ёки аҳамиятсизлигидан қатъий назар юзага келган муҳокамали ҳисоб муаммоларини стандартларга киритиш ҳолатларининг олди олинади.

-       Стандартлар ишлаб чиқилишида сиёсий аралашувлар таъсиридан ҳимоя қилади.

-       Концептуал асосга эга бўлмаган ҳисоб тизимларининг баъзиларида фойда ёки зарар орқали ёндашилган стандартлар ёки фақат соф активга асосланган ёндашув орқали стандартлар ишлаб чиқилган. Концептуал асос бу икки ёндашувни ўзида бирлаштиради.

Концептуал асоснинг салбий томонлари қуйидагилардан иборат:

-       Молиявий ҳисоботлар турли фойдаланувчиларга мўлжалланган бўлиб, битта концептуал асос барча фойдаланувчилар манфаатларини ўзида ифодалай олмайди.

-       Фойдаланувчилар хилма-хиллиги ўз навбатида турли мақсадлар ва тамойилларга асосланган ҳисоб стандартлари ишлаб чиқилишини талаб этади.

-        Концептуал асос стандартлар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишда қўл келиши ёки келмаслиги ноаниқ.

1.2.2 МҲХС Кенгаши Концептуал асоси

МҲХС Кенгаши Концептуал асоси аслида 1989 йилда ишлаб чиқилган ва 2010 йилда қайта кўриб чиқилган эди.  Концептуал асоснинг долзарблигини янада ошириш мақсадида мазкур ҳужжат 2018 йил мартда қайта кўриб чиқилди ва расмий тақдим этилди.  Ушбу ўзгаришлар кучга кириш санаси 2020 йил 1 январ этиб белгиланди ва олдиндан қўллашга рухсат берилди.

Концептуал асоснинг асосий мақсади ҳисобнинг субъектив томонларини акс эттиришда зарур бўлган ёндашувларни белгилаш ва тақдим этишдан иборат. Айниқса, 2018 йилдаги қайта кўриб чиқилган ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

Янги киритилди

Баҳолаш

Бахолаш усулини танлашда таъсир этувчи омиллар бўйича тушунчалар киритилди.

Тақдим этиш ва очиб бериш

Умумлашган даромад* таркибидаги даромад ва харажатларни тақдим этиш ва ёритиб бериш асослари киритилди.

Тан олишни бекор қилиш

Активлар ва мажбуриятлар молиявий ҳисоботдан қачон чиқариб юборилиши бўйича аниқлик киритилди.

Ўзгартирилди

Таърифлар

Активлар ва мажбуриятлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тан олиш

Активлар ва мажбуриятларни молиявий ҳисоботларда тан олиш асослари қайта кўриб чиқилди.

Аниқлаштирилди 

Эҳтиёткорлик

Рахбариятнинг бошқарув қобилияти

Баҳолашдаги ноаниқлик

Мазмуннинг шаклдан устунлиги

* Фойда ёки зарарлар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботнинг иккинчи қисми

Концептуал асосга кириш

Концептуал асосга кириш умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг сифат тавсифлари ва чекловлари, молиявий ҳисоботнинг элементлари, уларни тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва ёритиб бериш бўйича тушунчалар беради.

Концептуал асоснинг мақсади қуйидагилардан иборат:

  • изчил тамойилларга асосланган МҲХС стандартларини ишлаб чиқишда Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари кенгашига кўмак бериш;
  • муайян операция ёки бошқа ҳодисага нисбатан қўлланадиган стандарт мавжуд бўлмаганда ёки муайян стандартда ҳисоб сиёсатини танлашга рухсат берилганда, молиявий ҳисобот тайёрловчиларга кўмак бериш;
  • стандартларни тушуниш ва талқин қилишда барча тарафларга кўмак бериш.

Концептуал асос статуси

Концептуал асос стандарт ҳисобланмайди. Концептуал асоснинг ҳеч бир қоидаси бирор стандарт ёки стандарт талабидан устун ҳисобланмайди.

БҲХСК ва МҲХСШҚ янги стандартлар ишлаб чиқишни ёки мавжуд стандартларга ўзгартиришлар киритишни Концептуал асос талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширади. Шунингдек, концептуал асос муайян операция учун бирор МҲХСда аниқ кўрсатма мавжуд бўлмаганда қўлланиши мумкин бўлган асосий манба ҳисобланади.

Бундан ташқари, концептуал асос МҲХС фонди ва унинг таркибидаги Кенгашнинг миссияси бажарилишига кўмаклашади. Мазкур миссия бутун жаҳон молия бозорларининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги ва самарадорлигини таъминлайдиган стандартларни ишлаб чиқишдан иборат. Кенгаш фаолияти глобал иқтисодиёт доирасида ишонч, ўсиш ва узоқ муддатли молиявий барқарорликни рағбатлантириш орқали жамият манфаатларига хизмат қилади.

Концептуал асосда қуйидаги масалалар кўриб чиқилган:

1-боб

1.2.3     Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади

2-боб

1.2.4     Фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари

3-боб

1.2.5     Молиявий ҳисоботлар ва ҳисобот берувчи ташкилот

4-боб

1.2.6     Молиявий ҳисобот элементлари

5-боб

1.2.7     Тан олиш ва тан олишни бекор қилиш

6-боб

1.2.8     Баҳолаш

7-боб

1.2.9     Маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш

8-боб

1.2.10   Капитал ва капитални сақлаб туриш концепциялари

1.2.3 Умумий фойдаланиш учун...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro